Кириш Регистрация
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 2-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-1 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) 2-1 Ар-Райян
30/09 23:45 Парма 2-3 Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон

«Манчестер Юнайтед» қийин графикдан қандай чиқиб кетди?

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» 6 кунда кучли олтиликда турган 3 жамоага қарши ўйнади ва 5 очко олди. Сўнгги ўйин энг қийини бўлиши кутилганди, ҳамда нафақат рақиб эътибори билан, жамоанинг жисмоний ҳолати туфайли ҳам.

Яқинда тен Хаг 10 кунда 4 учрашув кутиб турганини ва асосий мақсад, футболчиларнинг жисмоний тайёр бўлишига эришиш эканини айтганди. Ишонманг, чунки амалда ундай эмас, аслида мураббий каттароқ вазифалар устида ишламоқда.

Масалан, «Ньюкасл» билан ўйинда дисквалификация туфайли, Мактоминей ўйнамаслиги аниқ эди, аммо икки кун олдин «Омония» билан осон ўйинда у захирада қолиб, Каземиро тўлиқ ҳаракат қилди. Нега?

Чунки тен Хаг ихтиёрида янги футболчилар бор, айни паллада жамоавий ўйин, боғламлар ва ишланмаларнинг амалда синалиши жисмоний ҳолатдан муҳимроқ. Агар жамоада пойдевор ўз вазифасини бажара бошласа, кейин ҳар қандай ўзгаришлар, ротациялар оғриқсиз кечаверади.

Шу томондан «Юнайтед» қурилиш жараёнининг «Арсенал» ёки «Сити»дан анча бошқа босқичда турганини ҳисобга олиш лозим. Ҳар бир ўйин нафақат очко учун кураш, балки ўша жараёндаги бир қадам ҳам. У жамоалардаги ўзгаришлар кимгадир дам бериш, рақибга мосланган тактика, жисмоний форма учун амалга ошса, «Юнайтед»да баъзи футболчилар ўйнаши шарт. Ҳозирча.

Каземиро мана шу пойдеворнинг муҳим бўлаги. Қанчалик майдонга кўпроқ тушса, адаптация шунчалик тез содир бўлади.

«Челси» билан ўйиннинг иккинчи таймида мезбонлар бироз тетикроқ кўринишди. Сабаби маълум, биринчидан, уч кун олдин Брентфордда Поттер баъзи футболчиларга дам бериб, бугунги ўйинга тайёрланганди. Иккинчидан, захирада айнан «Челси»да турли маневрлар учун вариантлар кўп эди - Хаверц, Пулишич, Бройа, Зиеш... «МЮ»да эса, Гарначо, Эланга, Икбал, Пелистри каби футболчилар жами бўлиб ҳам ҳали саноқли дақиқаларда ўйнашди холос. Тен Хаг ёшларга ишонмаслигидан эмас, айнан ўша сабаб, аввал жамоа пойдевори қуриб олиниши керак. Жисмоний ҳолат, Б планлар ҳақида кейин қайғурилади.

Европа Лигаси ҳам бор пайтда, бу ҳолат тез-тез панд бериши турган гап, қўшиламан, лекин мана шу ўн кунлик Каземиронинг чинакам «МЮ» футболчисига айланиш жараёни учун қурбон қилинган деб ҳисобласак ҳам, рамзий маънода зўр якунланди-а, нима дедингиз?

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 12:00, 23.10.2022.
Ўқилди: 4847 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.