Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Равшан Эрматов бошчилигида болалар-ўсмирлар футболининг таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Бугун ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов раислигида ҳудудларда футболни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар, ўтказилган мусобақалар ва мавжуд камчиликлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда ЎФА раҳбарияти, футбол академиялари мутасаддилари, техник директорлари ва болалар-ўсмирлар футболи бўйича масъул мутахассислар иштирок этди.

Кун тартибига кўра, дастлаб “Профессионал футбол мактаблари” Ўзбекистон чемпионати учрашувлари таҳлилий маълумотлар асосида муҳокама қилинди. Мусобақа давомида йўл қўйилган камчиликлар қаттиқ танқид остига олинди ва мутасаддиларга огоҳлантириш берилди. Бу масалага жиддийроқ ёндашиш кераклиги, болалар футболига ҳар қачонгидан кўпроқ масъулият билан қараш шартлиги айтилди.

Жойлардаги футбол академиялари фаолияти, хусусан турли ёш тоифасидаги Ўзбекистон терма жамоалари ва клублар учун футболчиларни тайёрлаб бериш кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Академия раҳбарларига мураббий ва селекционерлар фаолиятини мониторинг қилиш, машғулотларини назорат остига олиш, ёшлар таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш, ўтган мусобақаларни таҳлил қилиш, ўқув-йиғин машғулотларда йўл қўйилаётган хатоларни қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берилди.

Бундан ташқари, терма жамоаларга футболчи етказиб бериш, мактаблардаги мавжуд шарт-шароитлар, мусобақалардаги иштирок ва футболчиларнинг тартиб-интизоми каби мезонлар асосида академияларнинг фаолиятини KPI-таҳлил орқали баҳолаш бўйича вазифа белгиланди.

Шунингдек, йиғилишда ёш футболчилар мақоми ва уларнинг клубларга кўчиб ўтишини тартибга солувчи ягона турдаги шартномани ҳуқуқий жиҳатдан ўрганиш ва қайта ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.

Ҳудудлардаги мутасаддилар ва йиғилиш иштирокчилари ечимини кутиб турган бир қатор масалалар ҳамда айрим вазифалар юзасидан ўз таклифларини билдириб ўтдилар. Учрашувда барча йўналишлар бўйича масъуллар белгиланиб, уларга тегишли топшириқлар берилди, ижро назорати эса доимий олиб борилиши маълум қилинди.

Киритилди: 17:46, 24.10.2022.
Ўқилди: 1163 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6024]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2960]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2914]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2536]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1954]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1872]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1864]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1702]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1502]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1497]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик