"Челси" бош мураббийи Роберто ди Маттео Франциялик яримҳимоячи Флоран Малуданинг клуб сафига қўшилганини маълум қилди. Футболчи Бразилиянинг "Сантос" клубига ўтиши ҳақида ҳам хабарлар тарқалганди.
"Ўйинчилар қайтишмоқда, бугун Малуда келиб қўшилди, бошқаларни ҳам кутяпмиз. Мен ҳозирча Малуда билан гаплашиб олганим йўқ. Қандай режалари бор ва нима қилсак унинг учун ҳам, клуб учун ҳам яхши бўлишини унинг ўзи билан гаплашиб олишим керак" , - дея ди Маттеонинг сўзларини келтиради "Челси" клуби расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" ҳозирда АҚШда йиғин ўтказмоқда.