Франциянинг "Тулуза" клуби бош мураббийи Ален Казанова янги мавсум олдидан жамоа яримҳимоячиси Этьенн Капуни "Барселона"га қўйиб юбормаслигини билдирди.
- Ҳозир кўпчилик каталонияликларнинг Капуга қизиқаётганини гапиришмоқда, аммо бизга ҳеч қандай таклиф келиб тушмаган, шундай бўлганда ҳам, мен уни қўйиб юбормас эдим. Мен Этьеннга ишонмоқдаман, агар рад этиб бўлмайдиган таклиф тушиб қолса, унинг ўрнига бошқа ўйинчи бор. Умуман олганда трансфер кампанияси биз учун тугади деб ҳисоблашимиз мумкин. Асосий жамоамизга ёшлардан кимдир ўтишини қўшимча қилишим мумкин, - дея Казанованинг сўзларини келтиради Sud Ouest.
24 ёшли Капу "Тулуза"да 2008 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган мавсумда 38 ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урган.