Чеммпионлар лигасининг бу мавсуми ҳам ўзига хос руҳда давом этяпти. Унда турли хил рекордлар ҳам янгиланиб турибди. Бугун лига тарихидаги энг тез хет-трик қайд этган футболчиларни кўриб чиқамиз.
Муҳаммад Салоҳ - 6 дақиқа
"Ливерпул" ҳужумчиси ҳар доим ўзининг тезлиги билан бошқа жамоадошларидан ажралиб турган, аммо яқинда "Рейнжерс"га қарши ўйинда у ўзини ҳам лол қолдира олди. Муҳаммадга учта гол уриш учун бор-йўғи 6 дақиқа 12 сония керак бўлди. Ажойиб натижа!
Бафетимби Гомис - 8 дақиқа
2011 йилда "Лион"га Загребнинг "Динамо"сини 7:1 ҳисобида мағлуб этишга ёрдам берган Бафетимби Гомиснинг хет-трикини бажариш учун бироз кўпроқ вақт керак бўлди. Ҳужумчи саккиз дақиқада бу натижага эришганди.
Майк Ньюелл - 9 дақиқа
1995 йилда “Блекберн Роверс” ўз уйида Норвегиянинг "Русенборг" клуби устидан йирик ғалабага эришди. Мезбонларнинг 3 та голи Ньюеллга тегишли бўлган.
Роберт Левандовски - 10 дақиқа
Роберт Левандовски ўтган мавсумда рекордчига айланди. "Бавария"да ўйнаб юрган полшалик "Зальцбург" билан ўйин бошида жамоага 3 баробар устунликни тақдим этди. Дастлаб ҳужумчи пеналтидан иккита гол урди, кейин эса ўйин жараёнидан битта гол қўшиб қўйди – атиги 10 дақиқа 22 сонияда.
Раҳим Стерлинг - 11 дақиқа
Чемпионлар лигасида бирданига бир нечта футболчилар 11 дақиқа ичида хет-трик қайд этишган. Улардан бири 2019-йилда “Аталанта” ҳимоясини аямаган Раҳим Стерлинг бўлди: 11 дақиқа 13 сонияда учта гол.
Криштиану Роналду - 11 дақиқа
2015 йилда "Реал Мадрид" клуби тарихидаги энг эсда қоларли ўйинлардан бирини ўтказди. Швециянинг “Малмё”сига қарши Криштиану Роналду яна порлади! Ўшанда у 11 дақиқа 15 сонияда хет-трик қайт этганди.
Луис Адриано - 12 дақиқа
Белоруснинг “БАТE” жамоаси Донецкнинг “Шахтёр” жамоасида 7:0 ҳисобида мағлубиятга учратган ўйинда ҳужумни яхши маънода ўзини ушлаб тура олмади.
Хўш Эрлин Холанд ҳам бу футболчилар рўйхатига кира оладими?
Салоҳ ва бошқа футболчиларнинг тезлиги, албатта, ҳайратланарли, аммо машҳур мисрликнинг натижасини тез орада яхшилай оладиган футболчи бўлиши керак. Эрлинг Холанд "Манчестер Сити" билан тарих яратишни мақсад қилган.