Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Владимир Фомичев «Машъал»ни бошқаришда давом этади

Баҳо:
+ | -

«Машъал» олий лиганинг 11-турида ўз майдонида «Қизилқум»га 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраганидан сўнг жамоа бош мураббийи Владимир Фомичев юз берган кетма-кет мағлубиятлар туфайли руҳий тушкунликка тушиб қолган ҳамда бироз даволаниши кераклигини айтиб, вақтинча дам олишга чиққанди. Натижада жамоани кейинги тўрт ўйинга унинг ёрдамчиси Александр Хомяков бошлаб тушди. Александр Андреевич бошчилигида «Машъал» икки бор ғалаба қозонди ва иккита ўйинда мағлубиятга учради. Хусусан олий лиганинг 13-турида «Навбаҳор», шунингдек Ўзбекистон Кубоги учун кечган беллашувда «Қизилқум» бир хил 2:0 ҳисоби билан доғда қолдирилган бўлса, муборакликлар «Шўртан» ва «Бунёдкор»га имкониятни бой беришди.  

Айни пайтда жамоамиз Янгиерда мавсумнинг иккинчи қисмига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Кеча клуб Бош директори Илҳом Қурбонов Янгиерга ташриф буюриб, жамоа аъзоларига клубни бундан кейин ҳам Владимир Фомичев бошқаришда давом этишини айтиб ўтди. Демак, эндиликда ўйинчилар яна қозоғистонлик мутахассис қўл остида ишлашда давом этишади. Ҳозирча жамоамиз сафига бир нафар маҳаллий футболчи келиб қўшилган. Бу шу пайтгача «Металлург»да тўп суриб келган футболчи Абдували Мўминов. Айни пайтда Абдували кўрикдан ўтяпти. Шунингдек, фақат бир кун «Навбаҳор» машғулотида иштирок этган Мирзоҳид Ғофуров ҳам жамоага қайтди. «Машъал» футболчилари 19 июль куни «Жар» стадионининг иккинчи майдонида «Олмалиқ»қа қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишади. Ўйин 18:00да бошланади.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 08:58, 19.07.2012.
Ўқилди: 4984 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.