"Интер" ҳимоячиси Робин Госенс Милан клубидаги ҳолатидан норози. 28 ёшли германиялик футболчи кўпроқ ўйнашни истамоқда.
Sky Sports хабарига кўра, агар 28 ёшли германиялик футболчи тез-тез ўйнамаса, қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Футболчига Леверкузеннинг "Байер" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Госенс ўтган қишда "Аталанта"дан "Интер"га ижара асосида ўтганди. Шартнома 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Жорий мавсумда Госенс барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди. У майдонда атиги 402 дақиқа ўтказди.