Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Рўзиқул Бердиев финал олдидан матбуот анжуманида иштирок этди

Баҳо:
+ | -

"Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон кубоги финалида "Навбаҳор"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугун стадионга бордик ва майдоннинг ажойиб ҳолатда эканига гувоҳ бўлдик. Эртага майдонда ҳақиқий жанг бўлади деб ўйлайман. Чунки, ҳозирги кунда мамлакатнинг энг кучли жамоларидан ҳисобланган икки клуб финалда тўқнаш келади. Биз бу ўйинга анча яхши тайёргарлик кўрдик. Бундай муҳим ўйинларда қатнашиш бўйича тажрибага эгамиз. Бизнинг асосий мақсадимиз эртанги ўйинги ижобий натижа кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қилиш.

Ҳусайн Норчаевнинг эртанги ўйинда қатнаша олмаслиги – катта йўқотиш. Биласиз, Ҳусайн охирги ўйинларида бизга голлар билан эмас меҳнатлари билан катта ёрдам бераётганди. Афсуски, эртага Норчаев бизга ёрдам бера олмайди. Биз ярим финалда ҳам йўқотиш билан (Ойбек Бозоров) ўйнадик. Шунинг учун ўз захира имкониятимиздан яхшироқ фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Балки тактик чизиқларни ўзгартиришга тўғри келар, лекин эртанги учрашувга тайёрмиз.

- Руҳий тайёргарлик ҳар доим муҳим ҳисобланади. Биз ўтган ўйинни эсдан чиқардик, албатта, икки очко муҳим эди, лекин бошқа вазиятлардан ҳам фойдалана олмадик. Ўтган нарсани қайтариб бўлмайди, шунинг учун бор эътиборимизни эртанги учрашувга қаратганмиз. Асосий мақсадимиз кубокда ҳам, Суперлигада ҳам максимал натижа қайд этиш. Чунки ҳар икки фронтда ҳам мақсадимизга жуда яқин турибмиз.

“Навбаҳор” ҳақида ортиқча гапириш шарт эмас. Клуб бу мавсум ҳар йилгиданда кучли. Бу жамоанинг ўйинларида ҳам, бошқа масалаларда ҳам кўриниб турибди. Рақибдан келиб чиқиб айтганда эртанги ўйин осон бўлмаслиги аниқ. Чунки “Навбаҳор” ҳимояланишни ҳам, ҳужум қилишни ҳам яхши билади. Худди шунингдек биз ҳам эртага ўз ўйинимиз орқали ижобий натижа қайд этмоқчимиз.

Пенальтилар сериясига ҳам тайёргарлик кўрганмиз. Марко Стоноевич агар ўзига ишонса, унга пенальти тепиш имкониятини берамиз. Агар эртанги учрашув пенальтилар сериясигача борадиган бўлса, бизда бу ишни бажарадиган ўйинчилар талайгина.

Менимча икки жамоа ҳам эҳтиёткор ўйнайди. Чунки бу ерда иккинчи учрашув йўқ ва бошқа имконият бўлмайди. Қанча вақт ўйнашимиз ҳақида ҳеч нарса дея олмайман, лекин эртага икки жамоа ҳам натижа учун ҳаракат қилади.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 20:35, 29.10.2022.
Ўқилди: 3457 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4399]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4055]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2400]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2227]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2081]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1973]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1912]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1528]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1492]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик