“Барселона” таркибига кира олмаётган ҳужумчи Мемфис Депай қишки трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Sports.es хабар бермоқда.
Испаниялик журналистларнинг хабар беришича, форвард хизматларига Туриннинг "Ювентус" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Кекса синьора" ўтган ёзда Мемфис билан музокара олиб борган эди, бироқ кейинчалик томонлар келишувнинг молиявий томони бўйича келиша олишмади.
Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизликдан сўнг туринликлар мавсумни сақлаб қолиш учун таркибни кучайтириш ниятида. Шу муносабат билан "Ювентус" Депайни сотиб олмоқчи.
28 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда Ла Лигада иккита ўйин ўтказиб, битта гол урди.













