"Челси" ҳимоячиси Калиду Кулибали мавсум бошида ўзгарган мураббий тажрибаси ҳақида гапирди.
"Бу мавсумда футболнинг гўзаллиги мени ҳайратда қолдирди. Томас Тухель ҳар қандай ҳолатда ҳам мен билан шартнома имзоламоқчи эди, лекин охирида у жуда тез кетди. Худди Тухел каби Поттер ҳам учта марказий ҳимоячида ўйнайди, бу менга яна бир янги синов бўлди, чунки мен олдин фақат тўртт киши билан ўйнаганман", - дейди Кулибали.