Кириш Регистрация

"Челси" "Барселона" собиқ футболчисини Жеймсга ўринбосар сифатида кўрмоқда

Баҳо:
+ | -

"Челси" жароҳат олган Рис Жеймснинг ўрнига янги футболчи харид қилмоқчи. "Вулверхэмптон" ҳимоячиси Нельсон Семеду бу ролга асосий даъвогар ҳисобланади. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

28 ёшли Семеду 2020 йилнинг сентябрь ойидан буён инглизлар жамоасида ўйнаб келмоқда, у "Барселона"дан 32 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Жорий мавсумда португалиялик ҳимоячи барча мусобақаларда 12 ўйинда иккита голли узатмани амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли Жеймснинг қайтиши декабрь ойининг ўрталарида кутилмоқда. У тиззасидан олган жароҳатидан фориғ бўлиб, Қатардаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади.

"Челси" Англия Премьер-лигасида 12 турдан сўнг 21 очко жамғариб, турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда. Кейинги турда Грэм Поттер жамоаси "Арсенал" билан ўйнайди.

Киритилди: 18:11, 01.11.2022.
Ўқилди: 2461 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.