Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Легионерларимиз: Бобур жим ва «БГУ» мағлуб...

Баҳо:
+ | -

Россия. «Торпедо» РПЛ 15-турида «Спартак» меҳмони бўлиб, ортга 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан қайтди. Жамоа ярим ҳимоя­чиси Ҳожимат Эркинов бу сафар ўйинга 34-дақиқада қўшилди.

«Пари НН» эса Самарада Иброҳимхалил Йўлдошевсиз ўйнаб, ўта аламли тарзда енгилди. Яъни «Крилья Советов» 90+2 ва 90+9-дақиқаларда урилган голлар эвазига мағлубиятни ғалабага алмаштирди - 2:1.

Қозоғистон. «Ордабаси» ҚПЛ 25-турида чемпионлик учун курашаётган «Актобе» билан куч синашди ва 0:2 ҳисобида ютқаза туриб, якунда дурангга эришди - 2:2. Шимкент клуби ҳимоячиси Одил Абдумажидов тўлиқ вақт тўп сурган бўлса, ярим ҳимоячи Шаҳбоз Умаров атиги 77-дақиқада захирадан майдонга тушди. қозоғистон чемпионати. Игорь Сергеев тўлиқ ҳаракат қилган учрашувда «Тобол» - «Тараз» ўйини эса 2:0 ҳисобида якунланди. Игорь Сергеев жамоасининг бу ғалабасига 90 дақиқалик фаол ҳаракати билан ҳисса қўшди.

БАА. Азиз Ғаниев 75-дақиқада узоқ масофадан урган чиройли голи билан «Шабаб Ал-Аҳли»га ғалаба келтирди. Гап БАА Про-лигаси 8-туридан ўрин олган «Ал-Айн»га қарши ўйин ҳақида кетмоқда. Айтиш жоиз, ҳисобни 2:1га етказган ҳамюртимиз майдонга захирадан тушганди. 

Туркия. Отабек Шукуров тўлиқ вақт тўп сурган ўйинда унинг жамоаси «Фотиҳ Қораг­юмрюк» ўз майдонида «Галатасарой»га бас келолмади - 0:2. «Фотиҳ» шу мағлубиятдан кейин Суперлига турнир жадвалида 12-ўринга тушди. Ҳамюртимиз жамоаси ҳисобида 12 турдан кейин 12 очко бор.

Италия. Элдор Шомуродов «Рома»нинг ЕЛ гуруҳ босқичи 5-туридан ўрин олган ХИК клубига қарши ўйини 77-дақиқада майдонга тушди. Терма жамоамиз қисқа вақтда ўзини кўрсатишга уринди, аммо майдонни самарали ҳаракатсиз тарк этди. Муҳими, римликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, «плей-офф»га чиқиш имкониятини анча яхшилаб олишди. Жозе Моуриньо жамоаси «А» серияда эса тур ўйинини кеча сафарда «Верона» билан ўтказди.

Беларусь. «Энергетик-БГУ» чемпионлик учун кураш йўлидаги муҳим паллада ўз майдонида БАТЭга ютқазиб қўйди. 0:2 ҳисоби қайд этилган баҳсда «талабалар» сафидаги ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ва ҳужумчи Бобур Абдухолиқов тўлиқ 90 дақиқа тўп суришди. Ҳусанов 89-дақиқада сариқ карточка ҳам олди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 21:07, 01.11.2022.
Ўқилди: 2326 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.