"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн жамоасининг Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига чиққани ҳақида фикр билдирди. Кеча, 1 ноябрь куни “шпорлар” сафарда “Марсель”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритди.
“Жаҳон чемпионати олдидан буни қилиш биз учун жуда муҳим эди. Агар биз плей-оффга чиқа олмай қолганимизда, бу жуда оғриқли зарба бўларди, чунки жаҳон чемпионатидан қайтиш ва Европа лигасида ўйнаш умуман сиз истаган нарса эмаслигини биласиз. Шунинг учун биз учун олдинга бориш жуда муҳим эди.
Жаҳон чемпионатигача ҳали учта ўйин бор, шунинг учун умид қиламанки, Марселдаги ғалабадан фойдаланиб, ушбу босқични ишонч билан якунлай оламиз. Агар биз Премьер-лигадаги учрашувларда ғалаба қозониб, Лига кубогида олдинга борсак, бу мавсумнинг жуда яхши ярми бўлади", - дея Кейн сўзларини келтирмоқда The Sun.