"Милан" ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Килиан Мбаппе "Реал"га ўтиш ўрнига "ПСЖ" билан шартномасини узайтириш қарори ҳақида гапирди.
41 ёшли швециялик ҳужумчи Мбаппени фантастик футболчи деб атади, шу билан бирга унинг кейинги ривожланишига ота-онаси, агентлари, адвокатлари ва мураббийлари тўсқинлик қилаётганини таъкидлади.
"У Париж учун тўғри қарор қабул қилди, лекин ўзи учун эмас. У клубдан муҳимроқ бўлган вазиятни яратди. Лекин сиз ҳеч қачон клубдан ортиқ бўлолмайсиз. Бунга сабаб унинг ота-онаси, адвокатлари, агентлари, мураббийлари. Ҳозир янги авлоднинг ота-оналари ўзлари юлдуз бўлишганига ишонишади. Лекин улар кимлар? Оғзини ёпишлари керак! Ўғлингиз ишлаши ва интизомли бўлиши керак", - деди Ибраҳимович Marca билан суҳбатда.
23 ёшли Мбаппенинг парижликлар клуби билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали франциялик ҳужумчини 160 миллион еврога баҳоламоқда.
Жорий мавсумда форвард "ПСЖ" сафида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.