Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Пике майдон билан хайрлашиши мумкин, аммо футбол билан эмас!

Баҳо:
+ | -

Жерар Пике футболда афсонага айланмади. Аммо "Барселона" уни ҳеч қачон унутмайди

"Барселона" "Сантяго Бернабеу"га келганди ўшанда ва рақиб билан жуда эркин ҳаракат қилди. Ўшанда ҳеч ким бу йигитчага эътибор қаратмади. Англиядан Испанияга қайтган Жерар Пике футболдаги энг келажаги порлоқ йигитлардан бирига айланишини ҳеч ким тушунмасди. Кейин ҳамма шунчаки унинг ўйинидан завқланди. Унинг учун янги давр бошланди ва Пике ўз она тилининг барча қоидаларига кўра, ушбу ҳикоянинг биринчи жумласига қўш ундов белгисини қўйди.

Ишончимиз комилки, Пикенинг фаолияти ва ҳаёти энди қизиқарли бўлади. Энди у хоҳлаганча гапира олади. Ва ҳар қандай сўздан кейин ҳеч ким уни ёмон ўйинда айбламайди. Испанияда ҳам энди бир твит орқали барчани ҳайратга соладиган инсон пайдо бўлади, у энди қўрқмай гапира олади. Футболдан Жерар зериккан ҳолда кетди деган фикрлар пайдо бўлди, бунда асослар мавжуд. У, албатта, бир ўйиннинг афсонаси бўлмаслиги мумкин, аммо абадий "Барселона" афсонаси бўлиб қолади.

Футбол оддий ўйин. Ҳимоячи тарихга ўз номини қолдириши учун ўзини тўплар остига ташлаб, қонга ботган фаолиятини ўтказиши керак. Ёки кутилмаганда голлар уриб, жамоасига ёрдам бериши зарур, бундан бошқача тарзда бир ҳимоячининг довруғ қозониши қийин. "Барселона"да эса шундай йигит бор - Карлес Пуйоль. Испанияда эса битта рамз - Серхио Рамос. Пике ҳеч қачон уларга ўхшашга ҳаракат қилмаган. 

Умуман олганда, Жерарнинг Испаниядаги биринчи йилларини ижобий ўтди деб айтиш қийин. Футболчининг ўша пайтлардаги мухлислар билан кескин муносабатлари ва Шакира билан боғлиқ воқеалари жамоатчиликка Дэвид Бекхэмнинг янги версиясини эслатиб юборди. Бироқ Пике кейинчалик иккала стереотипни ҳам йўққа чиқарди, лекин абадий Твиттер эътиборида бўлиб турди.

У 2015 йилда яна жамоатчилик эътиборига тушди. Сиёсатчи ва бизнесмен сифатида кўзга кўринди. Жерар Rakuten хўжайини билан кечки овқатда қатнашган ва охир-оқибат компанияни "Барселона"га титул ҳомий бўлишга сабабчилардан бирига айланди. Каталония мустақиллиги ҳақидаги фуқаролик позицияси туфайли Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганидан ҳам хабарингиз бор. Ўз ўйинлари пайти тўғридан-тўғри теннис мусобақаларига сармоя киритган.

Жерар Пике футболда ҳамма турнирда ғалаба қозонди, аммо Испания МТЖ ва "Барселона"да худди шундай ўйинчиларни топиш қийин эмас. Масалан, Педро Родригесни эсланг. Ноёб ютуқлари орқали бир календар йилидаги барча мусобақаларда ғолиб чиққан, жумладан УEФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида гол урган футболчи эди. Бироқ ҳозир кўпчилик унинг футбол ўйнаётганини эсламайди ҳам.

Пикенинг футболдан ташқаридаги ҳаёти ҳар доим ёрқин бўлган. Ёшлигидан, у "Манчестер Юнайтед"да Патрис Эвранинг кроссовкаларини ёқиб юборганини эсласангиз керак. Неймарни ижтимоий тармоқлар орқали манипуляция қилишга уринган. Кейин эса Гризманни собиқ клубига ўтиш қарорини бузиш орқали пул ишлаб олган. "Барселона"нинг клуб сифатидаги замонавий тарихида Пике алоҳида ўрин тутади. Унинг майдондан ташқари фаолияти ҳақида китоб ёзишингиз мумкин. Эл-класиколарда гол нишонлашдан тортиб, камерага ишора қилишигача қизиқ жараёнлардир. 

Пике ўз фаолиятини қандай ўтказган бўлса, худди шундай тарзда якунламоқда: ўзидан бошқа ҳамма учун кутилмаган ҳолда. Унинг, албатта, бу борада режаси бор ва бу қарорнинг ҳар бир тафсилоти ҳали тўлиқ ошкор этилади. 

Баъзи футболчилар учун карьерасининг тугаши кўпинча унинг унутилиб кетиши билан тугайди. Пикени эса биз доимо кузатиб борамиз ва муҳокама қиламиз. Айтишларича, у "Барселона"дан клуб олдидаги 52 миллион евролик қарзидан воз кечган. Аммо бу ҳолатда "кечиш" сўзи унчалик тўғри эмас. Кўринишидан, Пике "Камп Ноу"га клуб президенти сифатида қайтишни режалаштирмоқда ва 52 миллион евро клубга катта фойдали сармоя бўлиши мумкин.

Киритилди: 23:02, 04.11.2022.
Ўқилди: 2226 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.