Кириш Регистрация

Дзюдо. Келдиёрова чемпион, Қадамбоевада бронза!

Баҳо:
+ | -

Озарбайжонда старт олган дзюдо бўйича «катта дубулға» турнирининг биринчи кун беллашувлари якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритди.

Сўнгги мусобақаларда ажойиб кураши билан ўз вазнида жаҳон элитаси қаторига кириб бораётган Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Ҳамюртимиз ҳал қилувчи баҳсда мўғулистонлик Сосорбарам Лхагвасурен устидан ишончли ғалабага эришди. Ушбу муваффақият самарқандлик дзюдочимиз учун Париж-2024 Олимпиадаси йўлида 500 рейтинг очкосини тақдим қилади.

Шунингдек, Сита Қадамбоева (-52 кг) бронза медали учун баҳсда польшалик Александра Калета устидан ғалаба қозонди. Бу Қадамбоева учун фаолоятида «катта дубулға» турнирларидаги илк медаль бўлди.

Афсуски, Кемран Нуриллаев (-60 кг) учунчи ўрин учун баҳсда имкониятни бой бериб, мусобақани кучли бешликда якунлади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 23:36, 04.11.2022.
Ўқилди: 1436 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.