Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Роналдунинг жамоадошлари у ҳақида нима дейди?

Баҳо:
+ | -

"МЮ" афсонасига айланиб улгурган Криштиану Роналду, ўз бутсасини деворга илганида тарихнинг энг катта шахси сифатида эсланади. 37 ёшли футболчи айни дамда оғир пайтларни бошидан ўтказмоқда. Шу сабабли Эрик тен Хагнинг асосий таркибига доим ҳам кира олмаяпти. Ҳамма у ҳақида ҳар хил гапиради. Биз эса бугун унинг жамоадошлари фикри билан қизиқдик.


Давид Де Хеа

Испан дарвозабони Роналду ўзининг 700 голини урганида шундай деганди: "Ҳа, у олдин ҳеч қачон ҳозирга ҳолатга тушмаган. Аммо Роналду ҳар куни борини бериб машғулотларда ишлайди. У жамоа учун ҳамма нарса қилишга тайёр. Мен у каби буюк футболчи билан бир жамоада эканимдан хурсандман. Мураккаб даврлар эса ортда қолади".

Харри Магуайр

Инглиз ҳимоячиси "Sky Sports" каналига шундай дейди: "Криштиану - фантастик футболчи. Мен у ҳақида нималар дейишаётганидан хабардорман. Роналду танқидларни қабул қилишни билади. Футболда танқидлар ҳам, мақтовлар ҳам бўлади. Бу нормал ҳолат. Роналду "МЮ"нинг қандай клуб эканини яхши англайди. Ўйлайманки, унинг натижалари тез орада яхшиланади".

Каземиро

"Реал"нинг собиқ юлдузи ESPN нашрининг Бразилия хизматига шундай дейди: "Биз Роналду ҳақида гапираётганимизда тарихнинг энг яхшиларидан бири бўлган шахсга танқид ёки мақтов ёғдираётганимизни англашимиз керак. Менинг унга ҳурматим чексиз. Умид қиламанки, у жамоамизнинг бир бўлаги бўлиб қолади. Роналдунинг нималарга қодирлигини билганим учун ундан кўп нарса кутаман. У жамоа учун муҳим фигура ва лидердир. Менинг Англиядаги кунларим Роналдунинг ёрдамисиз ўтмайди".

Антони

"Жамоага мослашиб олишимда Роналдунинг хизматлари беқиёсдир. У билан кўп гаплашамиз. Криштиану менга ўзимга ишонишим кераклигини кўп уқтиради. Унинг футболда эришган ютуқлари менга илҳом беради. Ҳар куни ундан нимадир ўрганаман. Мен у билан бир жамоада эканимдан бағоятда шодман. Роналдунинг руҳияти ўта бақувват. Бу эса биз учун ўрнакдир".


Диегу Далот

Далот "Sky Sports" каналига шундай дейди: "Роналдунинг борлиги бизни кучлироқ бўлишга ундайди. Бугун у "Шерифф"га қарши гол урди. Роналду бу ишни сўнгги 20 йилдан бери қилиб келмоқда. Бу шунчаки дахшат! Ҳа, футболда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Лекин айрим нарсаларни ичкарида қолгани яхши. Биз бир жамоамиз ва мен учун шу нарса муҳим. Роналду – исталган футболчи учун катта ибрат мактаби".

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 08:19, 05.11.2022.
Ўқилди: 6166 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.