"Ньюкасл" "Челси" ҳужумчиси Кристиан Пулишичга қизиқишни сақлаб турибди.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, клуб 24 ёшли америкалик билан қишки трансфер ойнасида шартнома имзолашга уриниб кўради.
"Ньюкасл" футболчини ўтган ёзда харид қилишга уриниб кўрган, аммо музокаралар бекор бўлганди.
Пулишич жорий мавсум "Челси" сафида 15та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди. Transfermarkt ўйинчини 38 миллион еврога баҳоламоқда.