Германия чемпионатининг 13-турида Дортмунднинг “Боруссия” клуби “Бохум”ни қабул қилди.
Ўйин 3:0 ҳисобида Эдин Терзич шогирдлари фойдасига ҳал бўлди.
Учрашувнинг 8-дақиқасида ҳужумчи Юсуф Мукоко ҳисобни очди. Бу гол билан у Бундеслига тарихидаги чемпионатда 10 та гол урган энг ёш футболчига айланиб олди (17 ёшу 350 кун)
45+2-дақиқада футболчи дубль қайд этди.
Бу мавсумда Мукоко барча мусобақаларда 6 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.