"Барселона" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Юсуф Мукокога қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Diario Sport.
Манбага кўра, Каталония клуби келаси ёзда футболчи сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Ҳужумчининг дортмундликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида тугайди, бироқ баъзи маълумотларга кўра, у аллақачон клуб билан янги шартномага келишиб олган ва уни 18 ёшга тўлган кунида имзолайди.
Жорий мавсумда 17 ёшли Мукоко Дортмунднинг “Боруссия” клуби сафида барча турнирлар доирасида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.













