"Реал Мадрид" президенти яна бир бор 2009 йилда қилган келишувга бўлган иштиёқи билан ўртоқлашди.
13 йил олдин, ҳали ўсиб бораётган юлдуз бўлса-да, франциялик футболчи "Лион"дан "Реал"га ўтган эди. Трансфер "қаймоқранглилар"га 35 миллион еврога тушди.
"Бенземанинг сири оддий - у дунёдаги энг зўри. 2009 йилда уни “Лион”дан сотиб олганимизни эслайман. У Зиданнинг маҳорати ва Роналдунинг портловчи энергиясини бирлаштирди ва йиллар ўтиши билан у яхшиланди ва охир-оқибат муносиб "Олтин тўп"га эришди. Мен ҳалигача Карим билан шартнома имзолаганимдан ва унинг уйига музокаралар учун келганимдан, гарчи бундан анча олдин бўлган бўлса ҳам, фахрланаман", — деди Флорентино Перес.