Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида порлаган ёш истеъдодлар

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигасининг ҳар бир мавсуми, ажойиб футбол ва кўплаб голлардан ташқари, бизга янги истеъдодларни ҳам беради, ҳар сафар янги футболчилар ҳақида билиб оламиз. Бу мавсум ҳам бундан мустасно эмас, айниқса камтаронароқ клубларнинг кучли ўйинлари фонида. Уларнинг энг ёрқинларини ҳозирданоқ билиб олишингиз керак. Улар билан танишишга тайёрмисиз?

Антониу Силва - Рубен Диашнинг издоши

Илгари "Бенфика" ёшларнинг асосий таркибдаги дебютларида муаммоларга дуч келган - улар муносиб равишда кечиктирилган. Аммо Рожер Шмидтнинг келиши билан муаммо барҳам топди ва Антонио Силва бунга жиддий далил бўлди: 18 ёшли марказий ҳимоячи майдонга бор-йўғи икки ой муқаддам тушди, гарчи у илгари ҳатто захирада ҳам барқарор ўйнамаганди. Лекин у мураббий ишончини оқлади ва таркибда ўз ўрнига эга бўлди.

Антониунинг кумири - "Ман Сити"нинг марказий ҳимоячиси ва "Бенфика" тарбияланувчиси Рубен Диаш. У кўп жиҳатдан унга ўхшайди: техникаси ҳам, кучи ҳам бор, тезлаша олади, позициясини яхши танлайди. У ҳатто 66-рақам остида ўйнайди - Лиссабонда Рубен ҳам худди шундай рақамга эга эди! Қизиғи шундаки, матбуот Силвани Диашнинг асосий рақиби "Манчестер Юнайтед"га ўтади, деб таҳмин қилмоқда.

Ушбу мавсумда "Бенфика" учун Чемпионлар лигасида Антонио барча олтита ўйинни ўтказди, "Ювентус" дарвозасига гол урди, ўйинда энг яхшилардан бирига айланди. Бор-йўғи учта қоидабузарлик қилди ва битта ҳам карточка олмади. Миллий чемпионатда у сентябрь ойининг энг яхши ҳимоячисига айланди, шунингдек, "Golden Boy" учун энг яхши 20та номзод қаторига киришга муваффақ бўлди.

Михаил Мудрик - "Шахтёр" етакчиси ва инглиз топ-клубларининг трансфер мақсади

Журналистлар 21 ёшли украиналик футболчини ёздан бери “Брентфорд” ёки “Байер”га ўтади таҳмин қилишди. Аммо кейин Михаилнинг ўзи “Брентфорд” каби клубга ўтмаслигини, улар ҳатто Европа мусобақаларида ҳам ўйнамаслигини айтди.

Эҳтимол, ўшанда у ниманидир билгандир, чунки Чемпионлар лигасининг ушбу мавсумида Мудрик тўлиқ порлади: учта гол, иккита голли узатма, 36,6 км/соат тезликда югурди (гуруҳ босқичидаги энг яхши кўрсаткич). Унинг ҳисобида 26 та дриблинг бор - деярли
Неймар (27) каби.

Энди вингерга жиддийроқ клублар қизиқиш билдира бошлади: "Арсенал", "Ливерпуль" ва "Ньюкасл". Матбуот хабарларига кўра, улар кўп эҳтимол билан футболчини қишда ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилишади.

Страхиня Павлович - серб терминатори "Залцбург"

Павлович классик ҳимоячи. Унинг бўйи 194 см, барча якка вазиятларда ғалаба қозонади ва ундан деярли ўтиб бўлмайди. У ўзини рақибга ташлашни яхши кўради. Баъзан, албатта, у ўз позициясини йўқотиши мумкин. У аста-секин тезлашади, лекин айни пайтда у 32-34 км/соат тезликда югура олади, бундай гавдали футболчи яхши кўрсаткич.

"Партизан" тарбияланувчиси. "Залцбург" кучли ҳимоячига муҳтож эди ва ёзда бу позиция учун бир қанча харидларни амалга оширди. 21 ёшли сербиялик футболчи харидлардан бири бўлиб, марказий ҳимоячи "Монако"дан 7 миллион евро эвазига олинган.
Страхиня осонлик билан жамоа мослашди ва ҳимоянинг асосий фигурасига айланди. Агар у шундай ўйнашда давом этса, топ-клубларнинг қизиқиши ҳечгап эмас.

Жереми Фримпонг – "Байер"нинг кашфиёти

Ўзининг дриблингги билан бир неча бор учрашувлар натижасини ҳал қилган нидерландиялик латерал. Масалан у, “Атлетико” билан ўйинда захирадан майдонга тушганида, иккита голли узатмани амалга оширди ва ўйинни ўзгартирди. У тўпни яхши назорат қилади. Жереми топ-5 лигаларда дриблинг бўйича энг яхши ҳимоячилардан бири.

"Манчестер Сити" тарбияланувчиси, 21 ёш. У бир йилдан кўпроқ вақт давомида "Байер"да ўйнамоқда, аммо бу мавсумда унга кўпроқ ҳужум қилишга имкон беришни бошлаганда, тўлиқ ролга эга бўлди. Унга "Барселона", "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" аллақачон қизиқиш билдирмоқда.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 09:16, 08.11.2022.
Ўқилди: 5495 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.