Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Европанинг энг сермаҳсул футболчилари билан танишинг!

Баҳо:
+ | -

Мавсумнинг ўртасига ҳам етганимиз йўқ. Шунга қарамай, бугун Европадаги кучли бешлик чемпионатларининг энг сермаҳсул ҳужумкор футболчилари рўйхатини тузиб чиқмоқчимиз. Қуйида "Transfermarkt" портали берган маълумотларга асосланиб, футболчиларнинг гол ва ассист тизимидаги умумий натижалари эълон қилинади.

Жонатан Дэвид (11)

Европанинг гигант жамоалари Девидни "Лилл"дан сотиб олмаганига ҳайрон бўлсангиз арзийди. Канадалик ҳужумчи бу мавсумда ўз ҳисобига 9 та гол ва 3 та ассистни ёздириб қўя олди. Дэвид кейинги ёзда каттароқ клубга ўтса керак. Ҳархолда, унинг натижалари шунга ишора қилмоқда.

Харри Кейн (12)

Англия терма жамоасида борган сари жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар кўзга ташланмоқда. Аммо Саутгейт марказий ҳужумдан хавотир олмаса ҳам бўлади. Кейн айни дамда спорт формасида ва АПЛни ёндиришни давом эттирмоқда. "Шпорлар" етакчисининг ҳисобида ҳозирга қадар 11 та ва 1 та ассист мавжуд.

Кевин Де Брюйне (13)

Де Брюйнени АПЛ тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи десак, хато бўлмайди. Бельгиялик юлдуз ҳар ҳафта якунида ўз ҳисобини тўлдириб боради. Унинг Эрлинг Холанд билан майдондаги тил топишуви, эътирофга молик жиҳатлардан биридир.

Килиан Мбаппе (13)

Ушбу рўйхатдан жой олиши кутилган номлардан бири Килиан Мбаппедир. У бу мавсумда 11 гол ва 2 та ассистга муаллифлик қилишга улгурди. Шу йўсинда Мбаппе навбатдаги мавсумда ҳам Франция чемпиони бўла олади.

Жамал Мусиала (13)

19 ёшли футболчи Лондонда топмаган қадрини Мюнхенда тиклади. Мусиала 12 та Бундеслига ўйинида 8 та гол ва 5 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Мусиаланинг саъй-ҳаракатлари билан "Бавария" бу мавсумда ҳам чемпионликни тантана қилиши мумкин.

Хвича (13)

Барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганимизда грузиялик ҳужумчининг ҳисобида жами 20 та гол мавжуд. У шулардан 6 тасини А серияда урган. Хвича Кварацхелияда, шунингдек, ички чемпионатда 7 та ассист ҳам мавжуд.

Лионель Месси (17)

Мессининг Париждаги илк мавсуми анча паст нотада бошланганди. У 14 ассист ва 6 та гол билан ўша даврни тугатди. Аммо Жаҳон чемпионати яқинлашгани сари биз яна сермаҳсул Мессини кўра бошладик. Аргентиналик ҳозирга қадар 10 ассист ва 7 та гол ижро этди.

Левандвоски (17)

Гарчанд "Бавария"дан "Барселона"га йўл олган бўлсада, польшалик гол машинасининг даражаси ҳеч ҳам пасайгани йўқ. Роберт 13 та гол ва 4 та ассистга эришган. Бу орқали у "Ноу Камп"нинг севимли номларидан бирига айланди.

Неймар (20)

Неймар бундан 6 ой олдин "ПСЖ"дан кетиши мумкин эди. Мбаппе у билан ўйнашни истамай қолгани сабабли, бу воқеа юз бериши керак бўлган. 30 ёшли ҳужумчи эса бунга янги мавсумдаги фантастик ҳаракатлари билан жавоб берди. Бразилия терма жамоаси аъзоси ҳозирга қадар Лига 1 да 11 та гол ва 9 та ассист ижро этган.

Холанд (21)

Эндигина ноябрь ойи бошланди. Аммо Эрлинг Холанд исмли ҳужумчи аллақачон АПЛда ўйнаб юрган футболчи каби ҳаракат қилмоқда. Ҳимоячилар қўрқинчига айланган норвегиялик, ўзининг ақлбовар қилмас маҳсулдорлиги билан ҳаммани оғзини ланг очиб қўйди. 22 ёшли ҳужумчи ҳисобида АПЛнинг ўзида 18 та гол ва 3 та ассист мавжуд. Бизнингча, ҳали бу бошланиши (бўлса керак).

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 10:00, 08.11.2022.
Ўқилди: 1965 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.