Кириш Регистрация
17/06 18:00 Руминия 3-0 Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик 0-1 ОКМК
17/06 21:00 Бельгия 0-1 Словакия
17/06 23:59 Австрия 0-1 Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Поттер тубсизлик томон йўл олди. Тухелсиз "Челси" парчаланиб бормоқда

Баҳо:
+ | -

"Челси" сентябрь ойида мавсумдаги энг ишончли мураббийлардан бирини истеъфога чиқарди. Клуб хўжайини Тодд Боэли "Стэмфорд Бриж"да ким хўжайин эканлигини кўрсатди ва шубҳали инқилобни бошлади. Икки ойдан кейин «Челси» Премьер-лигада еттинчи ўринда кетмоқда, ўйин сифати ўртамиёна клуб даражасида, Обамеянг гол урмаяпти, негадир ўнг қанот ҳимоячиси ўрнига Раҳим Стерлинг майдонга тушмоқда.

Ғалабасиз тўрт ўйин

"Челси" ёмон серияни бошдан ўтказди.Тўрт учрашувда клуб икки очкони қўлга киритди. Лондонликлар "Брайтон" билан қарама-қаршиликда шармандали тарзда мағлуниятга учрашди. Грэм Поттер собиқ жамоасига бу қадар имкониятни бой беришини ҳеч ким кутмаганди.

"Брентфорд" билан ўйинда лондонликлар гол ура олмадилар, "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсда иккинчи рақам остида ўйнашди, "Арсенал" фонида эса "Ноттингем" даражасидаги клубга ўхшарди. Бироқ бунда кўпроқ жамоа раҳбарларининг айби кўпроқ. Томас Тухель ҳам айнан ҳиссиз раҳбарнинг қурбонига айланди десак тўғри бўлади.

Ўйин сифати

Ҳамма нарсани омадсизлик билан боғлаш яхши эмас, аммо статистика бошқа нарса ҳақида гапиради, Агар 1-октябрдан ҳозирги кунгача бўлган сегментни оладиган бўлсак, лондонликлар бошқалар дарвозасида яратилган хавф миқдори бўйича 13-ўринни эгаллаб турибди. Ҳимоядаги шунга ўхшаш кўрсаткичларга кўра 14-чи қатордалар. Тухель қўл остида бу қадар ёмон натижалар қайд этилмаганди. Бир ой ичида бундай натижа "Загреб" билан бўлган маҳаллий муваффақиятсизликдан анча ёмонроқдир.

“Челси” мухлисларини энг ғазаблантирадиган нарса шуки, ҳозирча Поттернинг ўзига хос услубига ишора йўқ: тўпга эгалик қилиш билан ҳужум бошлаш ва рақибга босим ўтказишда ранғ-баранглик кўзга ташланмаяпти. "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда лондонликлар шунчаки ҳеч нарса қила олишмади. Улар ўртамиёна жамоадек таассурот қолдиришди. "Брайтон" билан баҳсда Поттернинг собиқ жамоаси бошқа даражадаги жамоага ўхшар эди. Поттерга вақт керак бўлиши мантиқан тўғри, лекин бундай тартибсиз етакчилик билан узоққа бориб бўлмайди.

Жароҳатлар

Поттер бу чақирувни қабул қилди ва ҳозир шикоят қилиш вақти эмас, балки объектив сабабларни ҳам келтириш керак. Мураббийнинг асосий муаммоси - асосий ижрочиларнинг соғлигига нисбатан ноаниқ ёндашувда. Канте ўзининг энг яхши формасида битта ўйин давомида турли тактик таркиблардан фойдаланадиган мураббий учун қутқарувчи бўлиши мумкин. Ҳозирда "Челси"да функционаллик нуқтайи назаридан франциялик футболчининг ўрнини босадиган муносиб одам йўқ.

Тизимни шакллантирувчи иккинчи йўқотиш - Рис Жеймс. Эҳтимол, ҳали ҳам Англиянинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси қанотдаги босимнинг асоси бўлиши мумкин. Жеймс ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда муҳим эди. Аслида унинг ўрнига "Челси"га иккита сифатли футболчи керак. Ҳимоядаги қўшимча муаммо Уэсли Фофаннинг жароҳати ва Калиду Кулибалининг ёмон формаси бўлиб турибди.

Муаммо улар умуман кутмаган жойдан келди. Эдуар Менди энг ёмон мавсумини ўтказмоқда. Поттер афтидан Аррисабалагани жонлантирди, аммо испаниялик жароҳатлар туфайли майдонни тарк этди.

Ғалати қарорлар

"Челси" бу ёзда тарихий трансфер мавсумини ўтказди. Томас Тухель қўл остида деярли барча футболчилар сотиб олинди. Поттер юлдузлар билан қандай ишлашни тушунмайди ва "Брайтон" услубини яратишда давом этмоқда, деган шубҳа бор. Энг ақлдан озган қарор ўнг қанот ҳимоячиси Рахим Стерлингдир.

У Премьер-лиганинг асосий ҳужумкор юлдузларидан бири бўлган Рис Жеймс ўрнига туширилди. Ажабланарлиси, Рахим мураббийга ошкора ишора қилган бўлса-да, жаҳон чемпионати олдидан ўзгаришларни қатъият билан қабул қилди.

“Тўпни қўлга киритганимизда, биз кенг майдонда ўйнаймиз, мураббийнинг айтиши бўйича яхши ҳимояланишимиз керак.

Мен ҳали ҳам вингерлик мен учун энг яхши позиция деб ўйлайман, аммо бу мураббийнинг танловига амал қилишга мажбурман. У биз билан мавсумолди ўйинини ўтказмади. У бўроннинг ўртасида келди", - дейди Рахим.

Поттер қўл остидаги Обамеянг ротация ўйинчисига айланди. Олтита учрашувда битта гол урди холос. Габонлик аввалига мураббийнинг ўзгаришларида энг муаммоли шахс ҳисобланди.

Поттер қаттиқ қарорлар қабул қилишдан қўрқмаслигини кўрсатмоқда, аммо натижа йўқ, жамоада норозилик кучаймоқда ва раҳбариятнинг ишонч чегараси чекланган.

Грэм Поттернинг "Челси"даги бошланғич ойларида умуман бошқа дунё юзага келган - бахт ва қувончга тўла муҳитдаман дея ўйлаётган мураббий жамоасининг келажаги анча мавҳум. Чемпионлар лигасида жамоа кетма-кет тўртта ғалабага эришди. Европада ҳаммаси шу қадар яхшики, Кулибали асосий таркибда майдонга тушади, Стерлинг эса Обамеянг узатмасидан сўнг гол уради. Тўғри, бу "Динамо" (Загреб) билан ўйинда содир бўлди.

Лондонликлар “Милан” меҳмони бўлган муҳим ўйинда ҳакам совғаси эвазига ғалаба қозонишди, аммо ҳар ҳолда, Европадаги муваффақият Поттернинг ишончига ишонч қўшиб турди.

Олдинда "Челси"ни катта танаффус кутиб турибди, буни машғулотларга сарфласа яхши бўларди, аммо барча энг яхши футболчилар терма жамоаларга йўл олади. Қайтгандан кейин - ноқулай тақвим ва мураббийга катта босим бўлади. Бир ой ичида Поттер клуб хўжайинини ғазаблантирмаслик ва инжиқ юлдузларга қандай муносабатда бўлишни аниқлаши керак.

Киритилди: 20:15, 08.11.2022.
Ўқилди: 2809 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.