Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Илёс Зейтуллаев: "Шомуродов учун "Рома"да ўйнаш - катта шараф"

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" ва "Женоа" клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда Италияда истиқомат қилаётган ҳамюртимиз Илёс Зейтуллаев “РБ Спорт” нашрига берган интервьюсида Элдор Шомуродовнинг "Рома"даги келажаги ҳақида ҳақида гапирди.

"Шахсий фикрим: Элдор учун "Рома"да ўйнаш жуда катта шараф. Мен унга мавсумни "Рома"да якунлашни маслаҳат берган бўлардим. У асосий ўйинчи эмас, лекин майдонга тушади.

- Торино" ёки "Болонья"га кетиш – бу Элдор учун пасайишми? Ёки ўйнаш муҳимми?

- "Рома"да у яхши даражага етди. Мен мавсумни Римда якунлашни таклиф қилган бўлардим, лекин Моуриньодан Элдорга умид қиляптими, деб сўраш керак. Агар Моуриньо: "Элдор, ўзингга клуб топ", деса, албатта, "Болонья" ёки "Торино"га борган маъқул.

- Нима деб ўйлайсиз, "Рома"да Шомуродовга Абрахам, Белотти билан рақобатлашиш қийинми?

- Италияда "Рома"ни қўллаб-қувватлайдиган дўстларим бор. Уларга Шомуродов жуда ёқади. Улар у ҳақида жуда яхши гапиришади. Чиқса жанг қилади, ҳимояда ёрдам беради. Элдор нега кўп ўйнамайди деб ҳайрон бўлишади. Абрахам - майли, у "Челси"дан кўчиб ўтди, Дзаньолога Шомуродов рақобат қилиш бироз қийин. Аммо Белотти, Эл-Шааравидан ҳеч қандай ҳолатда кам эмас. Элдор камтар ва яхши инсон. Менимча, у курашни давом эттириши керак" - деди Зейтуллаев.

Киритилди: 09:55, 09.11.2022.
Ўқилди: 2915 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик