Кириш Регистрация

«Бунёдкор» президенти клуб олдига «Пахтакор»ни мағлуб этиш вазифасини қўйди

Баҳо:
+ | -

9 ноябрь куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев “Бунёдкор”га ташриф буюрди. Ташрифнинг аввалида Иван Бошкович мураббийлигидаги “қалдирғочлар” билан учрашган Меҳриддин Раззоқович даставвал сўнгги турлардаги ўйин ва натижалар бўйича фикр билдириб, мавсумни яхши кайфиятда якунлаш зарурлигини эслатиб ўтди.

“Йил ўйини” ҳисобланган “Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашувида ҳам ғалаба қозониш шартлигини таъкидлар экан, албатта “дерби”даги ютуқ эътиборсиз қолдирилмаслигини маълум қилди. Бунинг учун шунчаки мавсумнинг якуний баҳсида ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қилиш кифоя!

Ташрифнинг иккинчи қисмида қайта таъмирлаш ишлари олиб борилаётган “Бунёдкор” стадионини кўздан кечирган Меҳриддин Раззоқович ишчи ходимлар билан яқиндан суҳбатлашди. Майдон ва майсанинг ҳолати, олиб борилаётган ишларни ижобий баҳолаган Меҳриддин Абдуллаев масъул мутахассисларга керакли кўрсатма ҳамда тавсияларни берди.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 20:10, 10.11.2022.
Ўқилди: 4699 марта.
Фикрлар: 60 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9079]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6595]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5468]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3791]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3597]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2649]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2427]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2386]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2383]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик