Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг йирик ҳисобларни билиб олинг!

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионатлари тарихида кўплаб йирик ҳисоб қайд этилган ўйинлар бўлган. 2014 йилда Германия Бразилияни 7-1 ҳисобида доғда қолдиргани ҳамманинг ёдида бўлса керак. Шунингдек, сўнгги, Россияда ўтган мундиал ҳам бир нечта йирик ҳисобларга гувоҳ бўлган. Жумладан, Англия Панамани 6 та гол билан жазолаган (6-1). Бельгия ва Тунис ўртасидаги баҳс 5-2 ҳисобида тугаган. Мезбонлар эса очилиш учрашувида Саудия Арабистонини 5-0 ҳисобида мағлуб этганди. Қуйида шунга ўхшаш, аммо улардан йирикроқ бўлган мунидал ўйинларига назар ташлаймиз.

Венгрия 10 -1 Эл Сальвадор. (Испания-1982)

Ўз юртида фуқаролар уруши кетаётган бир пайтда Эл Салвадор Жаҳон чемпионатига йўл олади. Аммо бу жамоа мундиалда қатнашиш учун етарли кучга эга эмасди. Шу сабабдан Венгрия томонидан 10-1 ҳисобида мағлуб этилади. Аммо гуруҳ баҳслари сўнгида бу жуфтлик кейинги босқичсиз қолган. Чунки уларнинг гуруҳида Бельгия ва Аргентина бор эди.

Венгрия 9-0 Жанубий Корея (Швейцария-1954)

Ференц Пушкас 9 голнинг биринчиси ва сўнггисини уришга муваффақ бўлган баҳсда Корея шармандали мағлубиятга учрайди. Венгрия эса ўша йили финалгача етиб борган. Аммо улар Ғарбий Германия томонидан 3-2 ҳисобида мағлуб этилади.

Югославия 9-0 Конго ДР (Ғарбий Германия-1974)

Конго Демократик Республикаси ўша пайтларда Зоир деб аталарди. Африкаликлар гуруҳни Шотландияга 2-0 ҳисобидаги мағлубият билан бошлайди. Иккинчи турда эса Югославия томонидан тор-мор этилади.

Швеция 8-0 Куба (Франция - 1938)

Орадан узоқ йиллар ўтиб кетган бўлишига қарамай, 1938 йилда Швециянинг Куба устидан қозонган ғалабаси, мамлакат тарихидаги энг йириги бўлиб қолмоқда. Ярим финалда шимолликлар Кубани 8 та гол фарқи билан мағлубиятга учратади.

Уругвай 8-0 Боливия (Бразилия-1950)

Франция ўша йили турнирдан четлатилади. Шу сабабли французлар билан бир гуруҳдан жой олган Уругвай гуруҳда атиги битта ўйин ўтказади. Ўша баҳс Боливияга қарши кечади ва бу баҳс уругвайликларнинг даражасини намойиш этади. 1950 йилги мундиалнинг ғолиблиги ҳам турнир сўнгида Уругвайга насиб этган. Шундай қилиб, Уругвай ўз тарихидаги иккинчи ва ҳозирча сўнггиси бўлиб турган чемпионликни қўлга киритади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 20:14, 10.11.2022.
Ўқилди: 3565 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2493]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2283]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1872]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [1745]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1673]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1654]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1619]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1389]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1251]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1246]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик