"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема 19 октябрдан буён ўйинларда иштирок этмаяпти.
Мадридликлар бу ҳолатдан норози бўлишмоқда. Уларнинг фикрича, форвард ўзини Жаҳон чемпионати учун асрамоқда.
Аслида 34 ёшли футболчида жиддий жароҳат йўқ. У мушагида оғриқ ҳис қилаётгани учун ўйинларда иштирок этмаяпти.
Карим Мундиал арафасида соғлиғини хавф остига қўймоқчи эмас.