Россиялик мураббий Валерий Непомняшчий Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасида ўтказиладиган ўртоқлик учрашуви борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Очиғини айтсам, Ўзбекистонга қарши ўйиндан ҳеч нарса кутмаяпман. Жамоамизнинг асосий мақсади — янги футболчилар билан танишиш, улар жамоада ўзини қандай ҳис этишини кўриб олиш. Хуллас, янгилар билан ишни йўлга қўйиш. Мураббийлар эса футболчилар ўз олдига қўйилган талабни қандай қабул қилишини, улар терма жамоада қандай кўрсата олишини билиб олиш муҳим аҳамиятга эга. Ўйин сифати эса иккинчи планда бўлади", — деди Непомняшчий.