"ПСЖ" клуби "Хайдук"нинг 15 ёшли хорватиялик марказий ҳимоячиси Лука Вушковичга қизиқиш билдирмоқда.
Бу маълумотни инсайдер Николо Скира тасдиқлади.
Унга кўра, "ПСЖ" вакиллари аллақачон ёш футболчининг трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборишган.
15 ёшли марказий ҳимоячи учун Франция чемпиони 4 миллион ва бир миллион бонус беришга тайёр.
Хорватия ўсмирлар чемпионати ва Ёшлар чемпионлар лигасининг жорий мавсумида Вушкович 11 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган.













