"Арсенал" 16-тур натижаларига кўра АПЛда пешқадамликни сақлаб қолади.
Бу "Манчестер Сити"нинг "Брентфорд" билан ўйиндаги мағлубияти (1:2) эвазига содир бўлиши аниқ бўлди. Пеп Гвардиола жамоаси жорий мавсумда илк бор ўз уй учрашувида мағлуб бўлиб, турнир жадвалида "канонирлар"ни қувиб ўта олмади.
Шу тариқа, “Арсенал” жаҳон чемпионати учун танаффус вақтида АПЛда 1-ўринда қолади.
Артета жамоаси, агар бугун "Вулверхэмптон"ни мағлуб этса, "шаҳарликлар"дан устунлигини 5 очкога етказиш имкониятига эга. Учрашув соат 00:45да бошланади.