Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер «Барселона»нинг қизиқишлари ҳақида гапирди.
Баҳорда немис футболчиси Лондоннинг «Челси» клуби билан янги шартнома имзолашдан бош тортган, ўрнига янги клуб топишга қарор қилганди.
29 ёшли марказий ҳимоячи учун курашда «Реал» ғалаба қозонди, аммо вазият бошқача бўлиши мумкин эди: «Барселона» менга бироз қизиқиш билдирган, аммо мен у ерга ўтиш ҳақида ўйламагандим», дейди Рюдигер.