Германиянинг Transfermarkt портали жаҳоннинг энг қиммат таркибга эга бўлган футбол клублари рейтингини янгилади.
Рейтингнинг биринчи поғонасида ҳамон «Манчестер Сити» бормоқда. «Шаҳарликлар» таркибининг умумий қиймати 1,1 миллиард еврога баҳоланган. Иккинчи ўринда «Бавария» қайд этилган — 921 млн евро. Кучли учликка эса «ПСЖ» (890 млн евро) якун ясаб берган.
Кучли бешликдан, шунингдек, Англиянинг яна икки клуби «Ливерпуль» ва «Челси» ўрин олган. «Реал» (839 млн евро) рейтингда 6-ўринда қайд этилган, «Барселона» (800 млн евро) эса 7-поғонага жойлаштирилган.
Элдор Шомуродов тўп сурадиган «Рома» жамоаси 366 миллион евро билан рейтинг 25-поғонасидан жой олган.
Топ-10 лик қуйидагича кўриниш олди:
1. «Манчестер Сити» — 1,1 миллиард евро
2. «Бавария» — 921 миллион евро
3. «ПСЖ» — 890 млн евро
4. «Ливерпуль» — 867 млн евро
5. «Челси» — 847 млн евро
6. «Реал» — 839 млн евро
7. «Барселона» — 800 млн евро
8. «Манчестер Юнайтед» — 753 млн евро
9. «Арсенал» — 749 млн евро
10. «Тоттенҳэм» — 678 млн евро.