Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ФИФА бош котиби Ўзбекистон Терма жамоалар марказидаги қурилиш ишлари билан танишди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонда футболни оммалаштириш йўлида олиб борилаётган ишлар ҳамда мамлакатимизда футболни янада ривожлантиришга оид масалаларни муҳокама қилиш мақсадида ФИФА бош котиби Фатма Самура бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюргани ҳақида хабар бергандик.

Бугун Фатма Самура ФИФА кўмагида Тошкент вилоятида қад ростлаётган Ўзбекистон Терма жамоалари марказини кўздан кечириш учун қурилиш майдонига ташриф буюрди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов мазкур базадан ўрин олган объектлар, хусусан, футболчилар истиқомат қилиши учун мўлжалланган меҳмонхона, машғулот майдончаси ва заллари, стадион лойиҳаси ҳақида маълумот берди. Шунингдек, замонавий ускуналар билан жиҳозланадиган тиббий-тикланиш маркази, кутубхона, ресторан, яшил ҳудуд каби объектларнинг айнан ушбу базадан жой олиши айтилди.

Бундан ташқари, ушбу марказни халқаро стандартлар асосида бунёд этиш, жиҳозлаш ва фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида бир нечта давлатларнинг тажрибаларидан кенг фойдаланилаётгани қайд этилди.

Ўз ўрнида ФИФА Бош котиби ҳам мазкур қурилиш лойиҳаси ҳақида ижобий фикрда эканлигини айтиб, бир нечта масалалар юзасидан ўзининг таклифларини билдирди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 16:56, 15.11.2022.
Ўқилди: 1507 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.