Бир ҳафтадирки, сайтда аста-секин ўзгаришлар юз бера бошлади. Буни мухлислар сезаётган бўлишса керак. Табиийки, булар ўз-ўзидан юз бераётгани йўқ.
Сизга шуни расман маълум қиламизки, шу кунгача “Регистон Пресс” МЧЖга тегишли бўлган stadion.uz, stad.uz ва std.uz (шунингдек, сайтнинг мобиль версиялари m.stadion.uz, m.stad.uz, m.std.uz) сайтларининг эгалик ҳуқуқи “High Grade” МЧЖга ўтди. Яхши биласиз, “Чемпион” газетасига ҳам айнан мана шу МЧЖ эгалик қилади.
Биринчи навбатда сайтда қулайлик яратиш мақсадида бир нечта лойиҳаларни жорий қилдик. Совринли викторина (олимпиададан сўнг у ҳар ҳафта ўтказиб борилади), суратли сўровнома, ТВ-дастурлар, Футбол башорати — булар бир ҳафталик меҳнатнинг натижасидир. Бундай лойиҳалар доимий равишда амалга оширилиб борилади.
Дарвоқе, сайт эгаси ўзгаргани билан ижодий гуруҳ таркиби сақлаб қолинди. Шуҳрат Шокиржонов, Қаҳрамон Асланов, Рустам Сулаймонов, Шерзод Ражабов, Азамат Муродов бундан кейин сизлар учун ишлашда давом этишади. Уларга Олимхўжа Бўронов раҳбарлик қилади. Шунингдек, ушбу ижодкорлар “Чемпион” газетанинг аввалги мавқеини тиклашга қарор қилишган. Аввал битта таҳририят остида бўлган икки жамоа бирлашмоқда, десак адашмаган бўламиз.
Сайт ва газета юзасидан ўз таклифларингизни Олимхўжа Бўроновга электрон почта (ministry79@mail.ru) ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали билдиришингиз мумкин. Таклифларингизни албатта инобатга оламиз.
Янгиланган, янгиланаётган “Стадион”га хуш келибсиз!