Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Сречко Катанец: «Ўзбекистон терма жамоасининг ҳар қандай ўйинида стадионга мухлислар кўпроқ келиши керак»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Қозоғистонга қарши бўлиб ўтган ўйин (2:0) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Бугун биз тактик жиҳатдан жуда яхши ўйин намойиш этиб, ғалаба қозондик. Футболчилар ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб энг яхши ўйинларини намойиш этишга интилишди. Улар кўрсатмаларимга яхши амал қилишди.

— Кечаги матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси ақлли футбол намойиш этишини айтиб ўтган эдингиз. Бу гапни Қозоғистон термаси ҳақида ҳам айтиш мумкинми?
— Узр, мен қозоғистонлик футболчилар ҳақида фикр билдира олмайман. Мен асосан ўз ўйинчиларимни кузатдим. Қозоғистон ҳам 1-2та яхши имкониятларга эга бўлди, хусусан, биринчи бўлимда улар жарима зарбасини амалга оширганда голли вазият юзага келди.

Мен Осиёнинг кўпгина жамоаларига қарши ўйинларда иштирок этганман. Уларга қарши марказда уч ҳимоячи билан ўйнасангиз, рақиблар қийналиб қолишади, уларга фантазия етишмай қолади ва қийинчиликларга дуч келдик. Аммо қозоқ ҳужумчиси мени ҳайрон қолдирди. У тўпни яхши назорат қилди, ўз жамоасининг ҳужумларини бошлади. Биз эса Қозоғистонга бугун бўш ҳудудлар қолдирмадик. Рақиб мудофаамизни ёриб ўтишда қийналган бўлса-да, мен Қозоғистонни хавфли рақиб дея оламан.

— Бугунги учрашувда баъзи ўйинчиларда эркинликка эга бўлишди, улар тўп билан яхши муомалада бўлишди. Бу сиз томондан уларга берилган кўрсатма эдими?
— Олдинги чизиқда ҳужумчиларга эркинлик берилади, улар истаганча импровизация қилиши мумкин. Аммо ҳимояда барча масъулият билан ўйнаши керак. Бизнинг ҳимоямиз Шомуродовдан бошланади ва бошқа қанот ҳужумчилари ҳам ҳимояда ўйнаши шарт. Чунки рақиб ҳужум қилаётганида сон жиҳатдан устунликка эга бўлмаслиги керак.

— Бугунги баҳсни Машарипов ва Бозоров ўтказиб юборишди. Асосий таркибни танлашингизда бу ҳолат таъсир кўрсатдими?
— Мен ихтиёримда бор футболчилардан фойдаланишга ҳаракат қиламан. Бугун майдонга тушган футболчиларнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Албатта, улар сафга қайтса, бизга катта ёрдам бўлади. Айниқса, Жалолиддин биз учун муҳим ўйинчи, у жамоамиз ўйинини кучайтиради.

— Элдорга "Рома" масаласида қандайдир маслаҳат бердингизми?
— Бу борада ҳеч қандай тавсия бермайман. Элдор — профессионал. Ҳа, ҳозир кўп ўйин амалиётига эга бўлмаяпти, унга осон эмас. Ўйлайманки, у кўпроқ ўйин амалиётига эга бўладиган ўзига мос жамоа топади. Унинг гол уриши биз учун муҳим аҳамиятга эга. Агар у гол уриб турмаганида, мен аллақачон ўз уйимда бўлишим мумкин эди.

— Майдонга икки ҳужумчи — Шомуродов ва Сергеевни бир вақтда тушириш ўйин услубини синаб кўрамайсизми?
— Бу сизнинг фикрингиз, мени буни ҳурмат қиламан. Кейинги ўйинда Россияга қарши майдонга чиқамиз. Бу бошқа даража. Ўйинчиларни бир вақтда майдонга туширган билан ҳеч нарса ўзгариб қолмайди. Улар биргаликда қандай ўйнашни билишлари керак. Таркибга янги ўйинчини қўшиш осон жараён эмас. Бунинг учун кўп машғулот керак. Қозоғистонга қарши ўйингача эса бизда тайёргарлик учун етарли вақт бўлмади. Шунинг учун чемпионатда кўп ўйин амалиётига эга бўлган футболчиларни майдонга туширдим. Янги ўйинчиларни бошқа позицияларга қўйиб, ўйинимизни бузиб қўйишни истамайман.

Ўзбекистон терма жамоаси ўйинида янада кўпроқ мухлислар бўлиши керак. Футболчилар шунга лойиқ. Терма жамоанинг ҳар қандай баҳсида стадион мухлислар билан тўлиши керак. Ўйинчилар учун бу жуда муҳим.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:54, 16.11.2022.
Ўқилди: 5651 марта.
Фикрлар: 67 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6587]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3091]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3030]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2188]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1995]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1913]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1800]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1707]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1582]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1549]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик