Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

the Sun: АПЛнинг жорий мавсум биринчи ярми рамзий терма жамоаси билан танишинг!

Баҳо:
+ | -

АПЛда 16 турдан кейин мавсумнинг биринчи қисми ўз ниҳоясига етди. Футбол оламидаги энг кучли чемпионат мундиалга қадар мухлислар учун ажойиб шоу намойиш этиб берди. Таъкидлаш лозимки, мавсум аввалида тахмин қилинган фикрлар ўзини оқламади. Айрим жамоалар кутилганидан кўра анча яхши натижалар қайд этди. Жумладан, Микель Артета бошчилик қилаётган «Арсенал», кутимаганда чемпионлик учун жиддий даъвогарга айланди. Лондон жамоаси «Манчестер Сити» билан курашга киришди ва айни дамда 5 очколик фарқ билан турнир жадвалини бошқариб турибди. Шунингдек, бу борада «Ньюкасл»ни ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. «Қарғалар» Эдди Хау билан айни дамда 3 ўринга кўтарилиб олишга эришди.

Мавсумнинг биринчи қисмига қараб, рамзий терма жамоа тузишда, табиийки, юқорида номлари зикр этилган жамоалар вакиллари етакчилик қилади. Қуйида айнан шу ҳақида гап боради.

Дарвозабон борасида «Ньюкасл» вакили Ник Поупни алоҳида таъкидлаш лозим. У бу мавсумда 6 та қуруқ ўйин ўтказишга эришди. У бу борада «Арсенал» посбони Арон Рамсдейлдан биттага ортда қолмода. Аммо Поупнинг сейвлари катта аҳамиятга эга эди. У ҳозирга қадар 43 та сейв ижро этган. Шу сабаб унинг номзоди терма жамоага киритилди.
Ҳимояда ҳам икки «Ньюкасл» вакили мавжуд: Киран Триппьер ва Дэн Берн. Улар қанот ҳимоячилари вазифасини бажаришади. Марказий ҳимоядан «Арсенал» футболчилари Вильям Салиба ҳамда Габриэллар жой олган. Таъкидлаш керакки, ушбу жуфтлик бу мавсумда иккитадан голга муаллифлик қилди.

Ярим ҳимоядан ҳам «Арсенал» юлдузи жой олган. Гранит Жака ўзининг 3 та голи билан рамзий терма жамоага кириш шарафига сазовар бўлди. Унга эса «Манчестер Сити» сардори Кевин Де Брюйне ҳамроҳлик қилади. Жамоада ўнинчи рақам вазифасини «Лестер» ярим ҳимоячиси Жеймс Меддисон бажариб беради. Ўнг қанот учун икки жиддий номзод бор эди. Букайо Сака ва Мигель Альмирон бу жойга даъво қилади. Аммо биз мавсумда урган голлари ҳисоби билан Альмиронни танлашга қарор қилдик. Парагвайлик ҳужумчи 8 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўя олган. Чапда эса яна «Арсенал» юлдузи Мартинелли ва «Брайтон» вакили Леандро Троссард эътироф этилган. Бироқ, натижалари эътибори билан Троссард танлаб олинди. «Чағалайлар» вингери ҳисобида 14 турдан кейин 7 та гол га 3 та ассист мавжуд.

Марказий ҳужумда ким бўлишини ҳамма яхши англаб турибди. Ҳа, «шаҳарликлар»нинг янги аъзоси Эрлинг Холанд 14 та турда 18 та гол билан бу номга сазовар бўлди. Норвегиялик бу мавсумда АПЛда ҳаракат қилмоқда. У ўз ишини давом эттирса, мавсум сўнгида Алан Ширер ва Энди Коул томонидан ўрнатилган 34 талик АПЛ рекорди янгиланиши мумкин.

Рамзий терма жамоа қуйидаги кўринишда бўлди:
Дарвозада: Ник Поуп;
Ҳимояда: Триппьер, Салиба, Габриэл, Берн;
Ярим ҳимояда: Де Брюйне, Жака, Меддисон;
Ҳужумда: Альмирон, Холанд, Троссард.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 10:38, 17.11.2022.
Ўқилди: 2449 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.