Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг ўрнига Мбаппени олиб келмоқчими? Манкунианликлар учун энг мақбул вариант қайси?

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналдунинг "МЮ"дан кетиши аниқлашиб қолгач, раҳбарият унга ўринбосар излай бошлади. Матбуот эса Килиан Мбаппе манкунианликлар назарида эканини ёзмоқда. Унда фақат "Манчестер Юнайтед"гина Мбаппе учун 150 миллион фунтдан зиёд маблағни тўлаб бера олиши айтилади. Молиявий масала ўз йўлига. Аммо Мбаппенинг ўзи Сер Алекс Фергюсон истеъфосидан бери на АПЛ ва на ЕЧЛ чемпионлиги учун курашаётган клубга ўтишни истармикин?

Яқиндагина мана шу масалада матбуотга яна бир хабар сиздирилди. Унда "МЮ" учун Мбаппедан кўра осонроқ эришса бўладиган вариант борлиги айтилади. Ўша вариант бу мавсумда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол уришга эришган, Виктор Осимхендир. Италян клуби ўз футболчисини 60 миллион фунтга баҳолаган. Аммо адолат юзасидан айтиш керакки, Осимхен Италия чемпионлиги ва ЕЧЛ етакчилиги учун курашаётган "Наполи"дан шунчаки кечиб, муаммоли "МЮ"га, кўп эҳтимол, бормайди. Шу сабаб, манкунианликлар Осимхендан ҳам кўра, осонроқ қўлга киритса бўладиган вариант қидириб кўриши керак. Мана масалан, "Брентфорд" ҳужумчиси Айван Тоуни айнан шу таърифга мос келади...

Энди ўрни тўлдирилиши кутилаётган Роналду ҳақида ҳам озгина фикр юритсак. Криштиану Роналдуни қишки трансферлар ойнасида бошқа жамоага ўтиши билан боғлиқ хабарлар тарқаб турибди. Айтилаётган манзиллар ичида "Бавария" ҳам мавжуд. Аммо ушбу вариант ишончли манба, "Bild" нашри журналисти Кристиан Фалк томонидан рад этилди. Фалк "Бавария" раҳбарияти билан жуда яхши алоқаларга эга ва у шундай дейди: "Бу хабарларнинг ҳаммаси ёлғон. Ҳеч қачон "Бавария" ва Хорхе Мендеш ўртасида учрашув бўлиб ўтмаган. "Бавария" Роналдуга қизиқиш билан қарамаяпти".
Ушбу хабар ҳаммасига ойдинлик киритиб берди. Португалиялик юлдуз, эндиликда, ўзига бошқа жамоа топишига тўғри келади!

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 12:26, 17.11.2022.
Ўқилди: 3977 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.