Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш жамоадоши Криштиану Роналду билан муносабатлари ҳақида гапирди.
– Роналду билан муносабатларда муаммо юзага келдими?
– Менда ҳеч ким билан муомалада муаммо йўқ. Мен ўз ишимни ва мураббий айтган вазифани бажараман. Фақат ўзимга жавоб беришим мумкин. Бу фикримни барча тасдиқлаши мумкин. Ҳамма ўзини назорат қилиши ва майдонда борини бериши керак.
– Сиз Роналду билан совуқ саломатлашдингиз.
– Нима учун бундай деяпсиз? Кейинроқ ушбу видеонинг овозлиси тарқатилди. Сиз уни кўрдингизми? Агар кўрмаган бўлсангиз, томоша қилишни тавсия қиламан.
Бизнинг мамлакат — Португалияда муаммо бор. Телеканаллардан бирида ушбу лавҳани намойиш этиб, «бу ёмон, бу совуқ», дея 45 дақиқав давомида муҳокама қилишди. Шундан сўнг реклама қўйилди. Шу пайтда терма жамоа уларга видеонинг овозли версиясини юборишди.
Оовозли видеосини томоша қилсангиз, Роналду менгаҳазил қилгани эшитилади. Рекламадан кейин эса улар футболчилар ўртасида ҳазил бўлганини айтишди. Бор гап шу. Видеони қайта-қайта томоша қилган инсонлар Криштиану билан ўртамизда муаммо бор деб ўйлагани аниқ. Инсонлар билиши учун вазиятни тушунтириш керак эди. Аммо одамлар буни билмайди.
Ҳозир биз терма жамоа сафидамиз. Жаҳон чемпионатидан кейин эътиборни «Манчестер Юнайтед»га қаратамиз.