Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Хулиан Альварес ҳамюрти ва жамоадоши Лионель Месси ҳақида гапирди.
“Мен учун Месси доим юқорида туради ва у ўзига хос футболчидир. Шубҳасиз, унинг жамоада бўлиши шараф ва мен унга ва бутун жамоага Аргентинани хурсанд қилишига ёрдам бераман", - деди ёш форвард.
Альварес, шунингдек, Америка кубоги финали олдидан Месси кийиниш хонасида жамоага бир неча сўз айтган эпизодни эслади. Якунда бу натижа келтирган эди.