Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Сергеев: "Россиянинг қандай таркиб билан келиши унчалик аҳамиятли эмас, биз ўз ишимизни қилишимиз керак" (интервью)

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев Россия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви олдидан ўз тахминлари билан ўртоқлашди.

Ўртоқлик ўйини бугун, 20 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

- Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон - Россия учрашувини кузатиб бордими?

— Ҳа, томоша қилдик. Россия терма жамоасида биринчи марта майдонга тушган янги футболчилар кўп эди. Шунинг учун бу ўйин унчалик эътибор қаратишга арзимайди, деб ўйлайман. Қолаверса, улар сунъий қопламали майдонда ўйнашди ва бу бутунлай бошқача ўйин. Мен Қозоғистон чемпионатида ўйнайман, у ердаги жамоаларнинг деярли ярми сунъий майдонларда ўйнайди. Албатта, Россия терма жамоаси бу натижадан қониқиш ҳосил қилмаса керак ва улар, албатта, ўзларини - ўз олдида ҳам, мураббий ва мухлислар олдида ҳам тикланишни хоҳлашади. Шундай экан, Ўзбекистон билан ўйин бутунлай бошқача бўлади.

- Россия ҳатто Тожикистонни ҳам мағлуб эта олмади...

- Биз бундай нарсалар билан мақтанмаймиз, бугун ёки эртага сиз билан ҳам шунга ўхшаш нарса юз бериши мумкинлигини жуда яхши тушунамиз. Шундай бўладики, сиз тайёрсиз, лекин ўйин кўнгилдагидек чиқмайди, нимадир халақит беради.

- Қозоғистон терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этдингизлар. Ҳозир Ўзбекистон ғалабадан кейин маънавий юксалишда, дейиш мумкинми?

- Балки, қайсидир маънода, ҳа. Қозоғистон билан анчадан бери ўйнамадик, бу Марказий Осиё дербиси эди. Айниқса, уйда ўйнаш. Қаердадир, эҳтимол, керак бўлгандан ҳам кўпроқ ҳиссиётлар сарфланган ва улар Россия билан ўйин учун етарли бўлмаслиги мумкин. Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг яхши савиясини кўрсатишини истардим.

- Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Россия оптимал бўлмаган таркибни олиб келганини муҳокама қилишдими?

- Йўқ, чунки бу Россия терма жамоаси, мураббийлар штабининг танлови. Хоҳлашса бешинчи таркибни олиб келишсин, бизнинг вазифамиз майдонга чиқиб ўз ўйинимизни кўрсатиш, ғалаба қозонишга ҳаракат қилиш. Рақибнинг қандай таркибда бўлиши унчалик муҳим эмас.

- Ўзбекистон - Қозоғистон учрашувини россиялик Сергей Карасёв бошқариб борди. Унинг иши ҳақида нима дея оласиз?

- Яхши ҳакамлик қилди, ўйнашга берди. Ҳеч қандай хато қилмаганга ўхшади. У кураш учун имкон берди, ҳуштакни кам чалди, шунинг учун у яхши таассурот қолдирди. Тажрибали ҳакам эканлиги кўриниб турибди. Россияда: «Агар Карасёв ҳакамлик қилса, пенальти бўлади», деганларини эшитдим. Лекин, Қозоғистон билан ўйинда пенальти белгиламади.

- Россия билан ўйиндан нима кутяпсиз?

— Мен яхши футбол кўришни ва ушбу ўйинда иштирок этишни хоҳлайман. Мен ғалаба қозонишни хоҳлайман”, — деди Сергеев Metaratings.ru сайтига берган интервьюсида.

Киритилди: 00:32, 20.11.2022.
Ўқилди: 2497 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2245]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2209]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2069]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1944]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1800]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1741]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1645]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1626]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1622]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1569]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик