Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Лондон-2012. Бокс мусобақаларига қуръа ташланди

Баҳо:
+ | -

Кеча кечқурун Лондонда бокс мусобақаларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 6 нафар спортчиларимизнинг қуръа натижалари билан таништириб ўтамиз.

52 кг. Жасурбек Латипов.
Бу спортчи учун қуръа анча омадли келди. У дастлабки босқичдан озод этилган бўлса, 1/8 финалда Абдулаъл (Миср) / Гичару (Кения) жуфтлиги ғолибига қарши рингга чиқади. Ундан ўта олса, чорак финалда спортчимизни Мамишзода (Озарбойжон), Тогстсогт (Мўғулистон), Пикарди (Италия)лардан бири кутади.

56 кг. Орзубек Шойимов.
Боксчимизнинг дастлабки босқичдаги рақиби бразилиялик Вьейра бўлди. Кейинги босқичда Шойимовга Водопьянов (Россия) ёки Мелиан (Аргентина) рўбарў келиши мумкин.

60 кг. Фазлиддин Ғойибназаров.
Спортчимиз илк раундда камерунлик Меволини мағлуб этишга уриниб кўради. 1/8 финалда эса Ғойибназаровни Аззедин (Франция)/Рамирез (АҚШ) жуфтлиги ғолиби кутиб туради.

64 кг. Ўктамжон Раҳмонов.
Бу боксчимиз илк босқичда эквадорлик Андерсон Рожас Минага билан жанг олиб боради. Нимчорак финалга чиққан тақдирда Ўктамжонни ё камерунлик Серге Амбомо, ёки туркиялик Якуп Сенер кутади.

75 кг. Аббос Атоев.
Икки карра жаҳон чемпиони 1/16 финал босқичида марокашлик боксчи (Ҳаддиоу) билан жанг олиб боради. Кейинги босқичда уни руминиялик Журатони кутиб турибди.

81 кг. Элшод Расулов.
Ўзбекистон байроқдори қуръга кўра дастлабки босқичдан озод этилди. Нимчорак финалда у Элмекачари (Тунис) ва Жаҳон Қурбонов (Тожикистон) боксчиларидан бирини кутади. Боксчимиз чорак финалга чиқса, унга Хупер (Асвтралия), Браун (АҚШ) ёки Мехонцев (Россия)дан бири дуч келади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:58, 28.07.2012.
Ўқилди: 5997 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.