Уэльс 64 йиллик танаффусдан сўнг яна жаҳон чемпионатида.
Қатар жаҳон чемпионатида дебют қилди: очилиш учрашувида Эквадорга ютқазди (0:2).
Бразилия ушбу турнирдаги иштирокини таъминлаган ҳолда тарихидаги барча Жаҳон чемпионатларида қатнашган терма жамоа номини сақлаб турадиган бўлди - 22 та жаҳон чемпионати турнири.
Ушбу жаҳон чемпионатининг бошқа иштирокчилари қатори ҳақида нима дейиш мумкин? Биз бир нечта фактлар йиғдик.
• Барча жаҳон чемпионатларида фақат битта жамоа – Бразилия ўйнаган. 1930 йилдан 2022 йилгача - деярли бир асрлик серия.
• Немислар 1930 ва 1950 йилларда иккита чемпионатни ўтказиб юборишган. Германия терма жамоасига урушдан кейинги биринчи турнирда иштирок этишга рухсат берилмади - мамлакат футбол иттифоқи фақат 1950 йилнинг январида қайта ташкил этилган, ФИФА уни ўша йилнинг сентябрь ойида тан олган.
•Мексика ва Жанубий Кореяга алоҳида эътибор қаратиш лозим: бу жамоалар Франциядан кўра кўпроқ турнирда иштирок этган.
• Қанчалар ғайритабиий кўринмасин Нидерландия жаҳон чемпионати турнирларининг тенг ярмида иштирок этмаган. Миллий терма жамоа жаҳон чемпионатида 11 бор иштирок этган. Шунингдек, уларнинг Россиядаги турнирда иштирок этмаганини ҳам алоҳида қайд этиш лозим.
• Қатар жаҳон чемпионати дебютанти.
• Канада 36 йилдан кейин жаҳон чемпионатига қайтди. Уэльсда бу муддат янада узоқроқ: уэльсликлар сўнгги бор 1958 йилги жаҳон чемпионатида қатнашган - энди эса 64 йиллик танаффусдан сўнг яна ЖЧ Уэльс учун ўз эшикларини очган.