Кириш Регистрация

Азмун Англияни жазолайдими? ЖЧ-2022нинг иккинчи куни: кимлар ўйнайди, қаерда томоша қиламиз, фаворитлар борми?

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2022 Қатар ва Эквадор терма жамоалари ўртасидаги ўйин билан очилди ва жанубий америкаликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Бугун, 21 ноябрь куни эса яна олтита жамоа учун турнир бошланади. Қуйида ушбу учрашувлар ҳақидаги асосий маълумотлар келтирилган.

Англия - Эрон

Европа вице-чемпионлари “Халифа” стадионида Осиё терма жамоаси билан учрашади. У Доҳада жойлашган бўлиб, 45 000 дан ортиқ томошабинни сиғдира олади. Ўйин Тошкент вақти билан 18:00да бошланади. Ушбу ўйинда Рафаэл Клаус бошчилигидаги бразилиялик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Учрашув Sport TV телеканалида жонли эфирда намойиш этилади, трансляция соат 17:45да бошланади.

Мутахассислар ва кўплаб мухлисалар ушбу учрашувда Англияни фаворит ҳисобламоқда сизнинг фикрингиз қандай? Изоҳларда ёзиб қолдиринг!

Сенегал - Нидерландия

Нидерландия терма жамоаси турнирдаги илк учрашувини Сенегал билан ўтказади. Африка терма жамоаси Садио Манени жароҳати туфайли йўқотди, бу эса гуруҳдан чиқиш вазифасини сезиларли даражада қийинлаштиради. Учрашув Доҳадаги 40 000 мухлисни сиғдира оладиган "Эл Тумама" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 21:00да бошланади. Ушбу учрашувда ҳам Бразилия ҳакамлар бригадаси ишлайди, бироқ уни Вилтон Сампаио бошқаради. Учрашувни Sport TV жонли эфирда намойиш этади, жонли эфир бошланиши соат 20:45га белгиланган.

Ушбу терма жамоаларнинг тарихига қарар эканмиз, улар бир-бири билан ҳеч қачон ўйнамагани гувоҳи бўламиз. Шунинг учун учрашув натижасини олдиндан таҳмин қилиб бўлмайди.

АҚШ - Уэльс

Иккинчи ўйин кунини якунлаб берувчи учрашув Ар Райян шаҳрида жойлашган "Аҳмед бин Али" стадионида бўлиб ўтади. Ушбу арена 40 мингдан сал кўпроқ одамни сиғдира олади ва учрашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади. Ўйинни Sport TV орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин, трансляция 23:45да бошланади. Учрашувда Абдулраҳмон Ал Жассим бошчилигидаги Қатарлик ҳакамлар бригадаси ишлайди.

Илгари жамоалар ўзаро икки марта тўқнаш келишган, ҳар икки ҳолатда ҳам бу ўртоқлик учрашувлари бўлган. 2003 йилда Қўшма Штатлар рақибни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди ва 17 йилдан кейин ўтказилган ўйин эса голсиз якунланди.

22 ноябрь куни бизни бирданига тўртта ўйин кутмоқда: Аргентина - Саудия Арабистони, Дания - Тунис, Мексика - Польша ва Франция - Австралия. Шу куни амалдаги жаҳон чемпионлари ҳам, сўнгги Америка кубоги ғолиблари ҳам майдонга тушишади. Бу қизиқарли бўлади, деган умиддамиз!

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:04, 21.11.2022.
Ўқилди: 3865 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5690]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3356]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2959]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2810]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2630]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2517]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2088]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1993]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1897]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1852]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик