"Ювентус" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо фаолиятини "Челси"да давом эттириши мумкин, дея маълумот берди Sky Italia.
Қайд этилишича, "Челси" мавсум якунида эркин агентга айланиши кутилаётган Рабьо билан шартнома имзолашга тайёр.
27 ёшли француз жорий мавсум жами 19 та ўйинда 6 та гол уриб, 2 та ассист қайд этди.













