Кириш Регистрация
01/11 00:45 Комо 1-5 Лацио
01/11 00:45 Рома 1-0 Торино
01/11 16:00 Локомотив 0-1 Насаф
01/11 18:15 Сўғдиёна 2-4 Сурхон
02/11 01:00 Алавес 1-0 Мальорка
02/11 15:00 Олимпик - Навбаҳор
02/11 17:15 Қизилқум - Динамо
02/11 17:30 Ньюкасл - Арсенал
02/11 18:00 Осасуна - Вальядолид
02/11 19:00 Болонья - Лечче
02/11 20:00 Борнмут - Манчестер Сити
02/11 20:00 Ипсвич - Лестер
02/11 20:00 Ливерпуль - Брайтон
02/11 20:00 Ноттингем Форест - Вест Хэм
02/11 20:00 Саутгемптон - Эвертон
02/11 20:15 Жирона - Леганес
02/11 22:00 Удинезе - Ювентус
02/11 22:30 Вильярреал - Райо Вальекано
02/11 22:30 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
03/11 00:45 Монца - Милан
03/11 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
03/11 16:00 Нефтчи - Бунёдкор
03/11 16:30 Наполи - Аталанта
03/11 18:00 Атлетико - Лас-Пальмас
03/11 18:15 Металлург - ОКМК
03/11 19:00 Торино - Фиорентина
03/11 19:00 Тоттенхэм - Астон Вилла
03/11 20:15 Барселона - Эспаньол
03/11 21:30 Ман. Юнайтед - Челси
03/11 22:00 Верона - Рома
03/11 22:30 Севилья - Реал Сосьедад

Бу 17 йилдан бери давом этяпти: "Манчестер Юнайтед" юлдузлари Глейзерлардан тўйиб кетган!

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналдунинг "МЮ"дан кетишига сабабчи бўлган интервью ҳамманинг ёдида бор. Португалиялик юлдуз ўз фикрлари давомида клуб бошқаруви ва Глейзерлар оиласини танқид қилган. Қизиғи, Роналду бу ишни қилган ёлғиз футболчи эмас. Қуйида Роналду ва бошқа клуб афсоналарининг Глейзерлар ҳақидаги фикрлари қайд этилади.

Криштиану Роналду

"...Клубдаги ўсиш нолга тенг! Фергюсон жамоани тарк этганидан бери, клуб умуман ривожланмапти. Ҳеч нарса ўзгармаган. Менимча, мухлислар шу каби ҳақиқатларни билиши керак. Мен бу клубга энг яхшисини раво кўраман. Шунинг учун бу ерга келганман. Аммо жамоа ичида шундай нарсалар борки, бу нарса бизнинг "Манчестер Сити", "Ливерпуль", ҳаттоки ҳозирги "Арсенал" каби топ даражага чиқишимизга ҳалақит беради. Бундай йирик клуб камида кучли учликда бўлиши керак. Афсуски, ҳозир ундай эмас. Ишонинг, мен кетганимдан бери ҳеч нарса ўзгармаган. Бассейн, жакузи, ҳаттоки тренажор зали ҳам ўша-ўша. Бу ердаги инфраструктурани мен 20 ёшимда кўрганман. Ҳозир ҳам ўша нарсалар. Ўзгариш йўқ. Менимча, раҳбарият клуб ҳақида қайғурмайди. Уларга фарқи йўқ. Истаганида, кўп нарсаларни ўзгартирган бўларди".

Рио Фердинанд

"Нима бало? Булар нима қилмоқчи? Мақсадлари нима? Одамлар, бу нормал иш эмас! Бир клубни бошқариш бу каби бўлиши керак эмас. "МЮ" катта тарихга, меросга, характер ва ўзлигига эга клуб. Раҳбариятчи? Улар нима қилишяпти? Уларнинг клуб мухлислари билан иши йўқ! Улар на футболчилар ва на мураббий ғоялари билан ҳисоблашади. Менимча, раҳбарият ўзининг қайси клубни бошқараётганини яхши англамайди. Бу ҳурматсизлик. Тизим бутунлай ишдан чиққан. Ўйлашимча, раҳбариятдагилар мухлислар олдида чиқиш қилиб, хатоларини тан олиб, кечирим сўраши керак. Бунинг ўрнига эса ҳозир ўзгалар айбдор қилинмоқда", – деган эди "МЮ" афсонаси, 2022 йилнинг августь ойида.

Пол Скоулз

"Тўғриси, бу раҳбариятнинг клубга қайғуришига шубҳам бор. Улар ўзга юрт миллиардерлари ва клуб улар учун бир пул келтирувчи восита холос. Мухлислар учун майдонда нима бўлаётгани, натижалар ва футболчилар муҳим. Энди қаранг, "МЮ"дек клубни қаерга олиб келишди. Жамоа беш йилдан бери ҳеч қандай соврин ютмади. Бир неча йилдан бери нотўғри одамларни бошқарувга олишмоқда. Мураббий ва футболчилар борасида ҳам худди шу аҳвол. Бу кетишда яқин йилларда соврин келмайди. Чунки, соврин ўз оёғи билан келмайди. Унга эришилади! Унга эришадиган одамни эса кӯрмаяпман".

Патрис Эвра

Эвра 2020 йилнинг сентябрида шундай деганди: "Бу клуб устидагилар риё ва кибрни бас қилиши керак. Биласизми, нима? Клуб ичида ҳатто Сер Алекс Фергюсонни ҳурмат қилмайдиган одамлар ишлайди. Биздан олдин Бобби Чарлтон, Жорж Бест каби номлар тарих яратиб кетишган. Биз эса уларга ҳурмат билан қарашга ҳаракат қилдик. Ўзимиз ҳам қўлимиздан келганча, клубга ёрдам бердик. Мана энди, кимлардир яратилган шонли тарихни ахлатга улоқтирмоқчи. Нима учун, нега? Бизнес учунми? Менимча шундай. Бошқарувдагилар клуб тарихини йўқ қилмоқда. Уларга пул бўлса бўлгани. Қолган нарсалар – иккинчи даражали".

Уэйн Руни

Руни 2022 йилнинг февраль ойида "the Mirror" нашрига шундай дейди: "Роналду 2009 йилда жамоадан кетди. Унинг ортидан Тевес ҳам бизни тарк этди. Кейин нима бўлди? Клуб бир қадам олдинга, икки қадам ортга юрди. Шунинг учун мен куйинаман. Бугунги саволлар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмаган. Айрим нарсаларни билиб олишимиз керак. Бунга ҳақлимиз. Афсуски, жамоа, ҳатто бугунга қадар ҳам тушган жарлигидан чиқиб кета олмади. Умид учқунларини эса кўрмаяпман. 2013 йилга қадар биз учун АПЛда ғолиб чиқиш нормал ҳолат эди. Ҳозир эса бу катта мўжизага айланиб улгурди. Нима ҳам дердим, бошқарув сиёсати ўзгариши керак. Акс ҳолада, бу жамоадан нимадир кутиш хато бўлади".

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 11:27, 23.11.2022.
Ўқилди: 3923 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.