Англия футбол ассоциацияси апрель ойида “Манчестер Юнайтед”нинг “Эвертон”га қарши ўйинидан сўнг Криштиану Роналду ёш мухлиснинг қўлидаги телефонни ташлаб юборгани билан боғлиқ воқеа юзасидан қарор чиқарган эди.
Mirror нашрининг хабарига кўра, Роналду икки ўйинга дисквалификация қилинган ва 50 минг фунт стерлинг миқдорида жаримага тортилган.
Яқин кунларда футбол ассоциацияси қарорнинг мотивацион қисмини ёзма равишда тақдим этиб, Криштиану Роналдунинг жазоланишини расман эълон қилади.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду энди "Манчестер Юнайтед" футболчиси эмас. Клуб ўзаро келишув асосида португалиялик футболчи билан шартномани бекор қилганини эълон қилди.