Ҳужумчи Юсуф Мукоко Германия терма жамоаси таркибида 18 йилу 3 кунлигида майдонга тушиб, рекордни янгилади.
Дортмунднинг "Боруссия" клуби футболчиси ЖЧ-2022 доирасида Япония билан ўйинда (1:2) иштирок этиб, 90-дақиқада Серж Гнабрининг ўрнига майдонга тушди. Ҳеч ким Германия терма жамоаси сафида бундай ёшида жаҳон чемпионатида ўйнамаган.
Мукоко сўнгги 20 йил ичида жаҳон чемпионатида иштирок этган энг ёш футболчига ҳам айланди. 2002 йил 12 июнда 17 ёшли ярим ҳимоячи Феми Опабунми Нигерия терма жамоаси сафида Мисрга қарши ўйнади.