Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

«Манчестер Юнайтед»ни сотиб олишга даъвогарлар маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Дунёнинг бир нечта йирик компанияси ва бир неча шахс «Манчестер Юнайтед»ни сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Клуб матбуот хизмати аввалроқ «Манчестер Юнайтед» сотувга қўйилиши борасида музокаралар ўтказишга тайёр эканини маълум қилганди.

Daily Mail хабарига кўра, клубга эгалик қилувчи Глейзерлар оиласи сотувдан 5 миллиард фунтдан кўп ишлаб олмоқчи, улар учун энг мақбул вариант 6—8 миллиард фунт атрофидаги миқдор бўлади.

Дунёнинг йирик IT-компаниялари Amazon ва Facebook, шунингдек, БАА ҳамда Қатардан бўлган амалдорлар ҳам «Манчестер Юнайтед»ни сотиб олишга қизиқиш билдирган.

The Telegraph версияси бўйича, Буюк Британиянинг энг бой кишиларидан бири Жим Ретклифф Манчестер жамоасини сотиб олишга тайёр. Ineos кимё компаниясига эгалик қилувчи 70 ёшли тадбиркорнинг бойлиги 16,3 миллиард долларга баҳоланган.

Қайд этилишича, Ретклифф август ойидаёқ ўзи мухлислик қиладиган клубни сотиб олиш борасида Глейзерлар оиласи билан боғланган. Бироқ у вақтда «Манчестер Юнайтед» эгалари клубни сотиш ниятида эмас эди.

Ineos компанияси «Ницца» ва «Лозанна» футбол клубларига эгалик қилади.

Financial Times’нинг хабар қилишича, «Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси Дэвид Бекҳэм ушбу жараёнда иштирок этиш истагида. Англиялик функционер потенциал харидорлар билан музокаралар ўтказишга тайёр. Бекҳэмнинг ўзи «Манчестер Юнайтед»ни сотиб ололмайди. Бироқ инвесторлар орқали клубнинг йирик аксионерига айланиши мумкин.

Клуб Глейзерлар оиласига тегишли. Америкалик оила 2005 йилда 790 миллион фунт эвазига «Манчестер Юнайтед»ни сотиб олганди. Айни вақтда жамоанинг бозор нархи 1,81 миллиард фунтга тенг. Аввалроқ Глейзерлар клубни сотиш борасида 5 дан 9 миллиард фунтгача бўлган таклифларни кўриб чиқишга тайёрлиги хабар қилинганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:59, 24.11.2022.
Ўқилди: 4938 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.