Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Англияга сиғмаган истеъдодлар. "Уч шерлар" шарафини кимлар ҳимоя қилиши мумкин эди?

Баҳо:
+ | -

Англия ФА бир кун келиб, бу футболчиларни сақлаб қола олмагани учун афсус чекиши мумкин. Айни дамда Қатарда Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. У ерда асли Англияда туғилиб ўсган, лекин бошқа юрт шарафини ҳимоя қилаётган футболчилар бисёр. Қуйида шу ҳақида гап боради.

Жамал Мусиала – Германия

Дунёдаги энг яхши ёш футболчилардан бири бўлган Мусиала, ҳозирда Германия шарафини ҳимоя қилмоқда. 19 ёшли футболчи Германияда нигериялик ота ва поляк илдизига эга бўлган онадан дунёга келади. 7 ёшидан бошлаб Жамал Англияда улғаяди. 8 йил давомида "Челси" академиясида бўлган футболчи, 2019 йилда "Бавария"га келиб қўшилган. Мусиала 15, 17, 21 ёшли Англия термасида ҳаракат қилган. У 2021 йилнинг февраль ойида немислар шарафини ҳимоя қилишини билдирганди.

Итан Ампаду – Уэлс

Ампаду Ирландия, Англия, Гана ҳамда Уэлс терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиши мумкин эди. У 16 ёшли болалар таркибида Англия термасида дебют қилган. Аммо, кейинчалик, "Челси" тарбияланувчиси Уэлсни танлаган. У Жаҳон чемпионатида АҚШга қарши кечган баҳсда (1-1) тўлиқ майдонда бўлди.

Мэтти Кэш – Польша

"Астон Вилла" футболчиси Англиянинг ҳеч бир ёш тоифасига чақирув олмайди. Шундан кейин, Кэш Польша фуқаролигини қабул қилади. Унинг онаси поляк эди. Ўтган йили у Польша сафида дебют қилди. 25 ёшли қанот ҳимоячиси Қатардаги турнирда асосий жамоа сафида ҳаракат қилмоқда.

Бреннан Жонсон – Уэльс

Яна бир Англия термасига қабул қилинмаган футболчилардан бири Жонсондир. "Ноттингем Форест" аъзоси бу мавсум АПЛда порламоқда. Унинг отаси асли ямайкалик саналади. Шунинг учун Жонсон Ямайка, Англия ва Уэльс термасида ўйнаши мумкин эди. Аммо у "Аждарлар"ни танлади.

Жованни Рейна – АҚШ

Рейна Қўшма Штатлар термасидаги ёш истеъдодлардан бири саналади. У "Рейнжерс", "Манчестер Сити" ҳамда АҚШ терма жамоасининг собиқ вакили Клаудио Рейнанинг ўғлидир. Унинг олдида Португалия, Аргентина ва Англияни танлаш имкони бор эди. Аммо у ўз ватани бўлмиш Американи маъқул кўрди. 20 ёшли Рейна "Боруссия Дортмунд"нинг ишонган вакилига айланди.

Тариқ Лэмпти

Англия миллий терма жамоаси сафига кирмай қолган кўплаб футболчилар ичида Лэмпти ҳам бор эди. Шу сабабли, у ўз отаси туғилган Гана шарафини ҳимоя қилишга қарор қилди. Бу эса тўғри танлов эди. "Брайтон" ҳимоячиси яқин ўтмишда Англиянинг 17 ва 21 ёшгача бўлган жамоасида ҳаракат қилган. У шу йил июль ойида Гана термасини танлагани ҳақида маълум қилди. У илк бор 23 сентябрь куни Гана сафида дебют қилган эди.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 12:50, 25.11.2022.
Ўқилди: 4564 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.